UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  1 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Пайшанба - мухлис минбари. Ўзбек ўғли Равшан энг олий ҳакам Янгиликлар

Пайшанба - мухлис минбари. Ўзбек ўғли Равшан энг олий ҳакам

Мухлис минбари учун Ҳамиджон Тоҳиржонов томонидан битилган шеърни тақдим этамиз.
Ўзбекистонлик Халқаро тоифадаги футбол ҳаками Равшан Эрматовга   БАҒИШЛОВ

Дунё футболи ҳам берганидан тан,
Малайзиядаги йиллик анжуман,
Осий футболин аъёнлари жам,
Эътироф этилди тўрт карра бор ҳам,
Юксакка кўтарди нишонин маҳкам,
Ўзбек ўғли Равшан  Энг олий ҳакам.

Адолат, жасорат унда мужассам.
Маҳорат ва ғайрат унда жамулжам,
Майдонда олқишлар футбол фанат ҳам,
Равшандир Қитъада энг одил ҳакам.

Унда Мангуберди жасорати бор,
Амир Темур бобом қатъийлиги бор,
Улуғбек бобомнинг ўткир кўзи-ю,
Ўзбегим самимий хулқ одоби бор.

Унда алломалар донолиги бор,
Юзидан нур ёғар сиймолиги бор,
Халқимнинг пурмаъно ҳикматлари-ю,
Мард ўғлон, мададкор, ошнолиги бор.

Жам этмиш Ўзбекгим ҳислатларин кўп,
Самимий, ростгўйлик салобатин хўп,
Ҳалол, пок меҳнатин, саҳийлигию,
Қалб қўрин нияти, яхшилиги тўп.

Қанча таъриф этсак бўлмас адоғи,
Халқимнинг қувончи, ўчмас чароғи,
Ҳакамлик ижросин дунё тан олди,
Мухлислар олқишлар, битмас ардоғи.

Халқимнинг ниятин ижро этди у,
Юз йиллар орзусин адо этди у,
Бахт қуши бошига қўнмоғи аниқ,
Юртбошим дуосин бажо этди у.

Адолат, салобат унда мужассам,
Маҳорат, жасорат унда жамулжам,
Ҳакамни олқишлар футбол майдони,
Ўзбек ўғли Равшан Энг олий ҳакам.

Ҳамиджон Тоҳиржонов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика