Пабло Освальдо: "Европа лигасига катта эътибор қаратишимиз керак"
Tolibjon Qosimov
17 фев 2014, 15:08
"Ювентус" ҳужумчиси Пабло Освальдо "Кьево" устидан қозонилган ғалаба жуда муҳимлигини айтиб ўтди.
– "Кьево"ни ютганимиз жуда муҳим. Еврокубокларга ҳам эътибор қаратиш керак. Европа лигаси доирасидаги "Трабзонспор"га қарши баҳсга жиддий тайёрланиш лозим. Керак вақтда яна "А" серияга "қайтамиз", – дейди Освальдо "Tuttosport" нашрига.