UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  2 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  3 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  9 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  16 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  7 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  239 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  4

ЎзПФЛ вакили ОФКнинг лицензиялаш бўйича семинарида иштирок этди Янгиликлар

ЎзПФЛ вакили ОФКнинг лицензиялаш бўйича семинарида иштирок этди

22-23 сентябрь кунлари Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Осиё футбол конфедерациясининг Лицензиялаш бўйича семинари ўтказилди.

Унда ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов иштирок этди.

ОФК томонидан янги тасдиқланган Лицензиялаш регламентидаги ўзгаришлар, қитъа футбол конфедерациясининг эндиликда куз-баҳор тизимига ўтаётгани ва ушбу мавсум алмашишининг лицензиялашга таъсири, лицензиялаш талабларини кучайтирган ҳолда аёллар ва футзал мусобақаларини янада такомиллаштириш борасидаги янгиликлар семинар иштирокчиларига таништирилди.

ОФКнинг барча аъзо мамлакатлари лицензиялаш менежерлари қатнашган семинарда ортда қолган йилги профессионал футбол клубларни лицензиялаш сарҳисоби амалга оширилди. Ёдингизда бўлса, 2021-йилги лицензиялаш якунларига кўра, 12 та ўзбек клуби ОФК лицензиясига эга чиққан эди. Лицензия олган клублар сони бўйича Ўзбекистон Япония ва Жанубий Кореядан сўнг БАА билан 3-поғонани бўлишиб олганди. Қолаверса, ўтган йили қитъада дастлабки 4 та мамлакат қаторида Ўзбекистонда аёллар жамоаларини ҳам лицензиялаш жараёнидан ўтказиш йўлга қўйилди ва Осиёдаги илк аёллар жамоалари қаторида Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор-W” жамоалари ОФК лицензиясини қўлга киритишди. Семинарда 2021-йилги ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилиниб, эндиликда янги мавсумдан эътиборан ихтиёрий равишда футзал клублари ҳам лицензиялашга жалб этилиши маълум қилинди.

Икки кун давом этган семинарда айни пайтда ОФКда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик 3 нафар мутахассислар Авазбек Беридиқулов, Санжар Ризаев ва Аҳмед Тиллаев ҳам ҳозир бўлишди. Авазбек Бердиқулов семинарнинг биринчи кунида ОФК ташкил этадиган мусобақалар хусусида тақдимот ўтказди. Санжар Ризаев эса қитъа футбол конфедерацияси томонидан йўлга қўйилган ривожланиш дастурлари ҳақида семинар қатнашчиларига маълумот берди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика