UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  5 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10

ЎзПФЛ ва Uzreport TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради Янгиликлар

ЎзПФЛ ва Uzreport TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда UZREPORT TV ўртасида Про лига мусобақасининг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича шартнома имзоланган эди.

Унга кўра, UZREPORT TV Про лиганинг ҳар бир туридан энг қизиқарли ва марказий учрашувларни UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этиши кўзда тутилган. Шу боис, ЎзПФЛ ҳамда UZREPORT TV ишчи гуруҳи танаффусдан фойдаланиб Про лига учрашувлари ўтказиладиган стадионларни текширишни бошлади. 16 август куни ишчи гуруҳ “Оқтепа” футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган “Тўқимачи” стадионини текширишди. Унда томошабинлар учун трансляция сифатини ошириш, уларга сифатли лавҳалар етказиб бериш мақсадида камералар жойлашувига стадионда махсус нуқталар белгилаб олинди.

Шуни таъкидлаш лозим, стадионлардаги шароит трансляция сифатига таъсир қилади. Айнан шу боис, Про лига учрашувлари ўтказиладиган барча стадионлар кўздан кечирилади ва ушбу лига баҳслари сифатли трансляция қилиниши учун шароит яратилади.

Ҳамкорликдаги асосий масалалардан яна бири, Про лига савиясини кўтариш ва уни максимал даражада Суперлигага яқинлаштиришдан иборатдир. Ҳар икки лига ўртасидаги рақобатдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси манфаатдордир. Қолаверса, эндиликда Про лига клубларида ҳам ўзини намоён этиш, мазкур лига футболчиларида эса терма жамоа мураббийлари назарига тушиш имконияти пайдо бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика