UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  45 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

ЎзПФЛ 4 февраль куни ОАВ билан матбуот анжумани ўтказади Янгиликлар

ЎзПФЛ 4 февраль куни ОАВ билан матбуот анжумани ўтказади

Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон фармонининг 5-бандига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинган бўлиб, мазкур индекс нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилиши белгиланган.

Шу мақсадда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан  ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тегишли давлат органлари билан биргаликда кенг жамоатчиликка ҳам тақдим этиш кўзда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, шу йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот анжумани ташкил қилишни режалаштирди. Биз ўтган йили “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да кўрсатилган барча мусобақаларни ўтказишга эришдик. Шунингдек, “2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тасдиқладик. 4 февраль санасида шу ва унинг атрофида юзага келаётган саволларга жавоб қайтариш режалаштирилган. 

Журналистлар билан учрашув чоғида футболчи ва мураббийлар билан тузилаётган меҳнат шартномалари, уларни рўйхатдан ўтказишда ЎзПФЛ позицияси, мусобақалар, ҳакамлар, футболга кириб келаётган янги техникалар учун чиқимлар ҳамда уларнинг манбаси, бугунги кунда олиб борилаётган масалаларга атрофлича тўхталинади", – дейилади ЎзПФЛ расмий хабарида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика