UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  0 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7

“Озоди” стадионига юз мингдан зиёд мухлис келиши кутиляпти Янгиликлар

“Озоди” стадионига юз мингдан зиёд мухлис келиши кутиляпти

Хабарингиз бор, 6 май куни ОЧЛ-2015 гуруҳ босқич учрашувларига якун ясалади.
6-тур доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Теҳронда маҳаллий “Персеполис” жамоаси меҳмони бўлади. Бугун ушбу учрашув олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда мезбон жамоа ва “Озоди” стадиони вакилларининг маълум қилишича, “Персеполис” – “Бунёдкор” учрашувига чиқарилган чипталарнинг аксар қисми сотиб бўлинган. Мутахассисларнинг айтишича, эртанги баҳсни томоша қилиш учун “Озоди” стадионига 100 мингдан зиёд мухлислар келиши кутиляпти.

Қайд этиш керакки, яқин-яқинларгача Осиё Чемпионлар лигасида энг кўп мухлис йиғган баҳс сифатида 2009 йилги турнирнинг нимчорак финали доирасидаги “Персеполис” – “Бунёдкор” (0:1) учрашуви рекорд натижани кўрсатиб келаётганди. Ўшанда “Озоди” стадиони 95.225 нафар мухлис ташриф буюрганди. Бироқ ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичи 4-турида “Персеполис” Саудия Арабистони чемпиони “Ал-Наср”ни қабул қилди ва ОЧЛда янги рекорд ўрнатилди. Шу куну “Озоди” стадиони ўз бағрига роппа-роса 100 минг мухлисларни қабул қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика