UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  12 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5

"Ўзимни кинода яшаётгандек ҳис қилганман" — Шевченко фожиа ҳақида гапирди Янгиликлар

"Ўзимни кинода яшаётгандек ҳис қилганман" — Шевченко фожиа ҳақида гапирди

Украина футболининг энг буюк афсоналаридан бири бўлган Андрей Шевченко болалик йилларида бошидан ўтказган Чернобиль фожиасининг оқибатлари ҳақида гапирди.

У украин футболидан чиқиб, замонавий футболнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирига айланди. Айни пайтда мамлакатнинг бош жамоасида ишлаяпти.

Футбол оламида бир қанча улуғвор ютуқларга эришган афсона ҳамон Киевдаги дўстлари хотирасини унутмаган.

1986 йилда Украина ҳамон Совет Иттифоқи таркибида эди. Чернобиль фалокати Шевченко яшайдиган ҳудуддан 200 км нарида содир бўлган.

Андрей "Corriere Della Sera" нашрига берган интервьюсида фожианинг ўзига таъсирини айтиб берди:

"10 ёшда эдим, футбол ўйнашдан завқ олардим. Мени "Динамо" (Киев) академиясига олиб боришди. Сўнгра 4-реактор портлади ва ҳаммамизни кўчиришди. Ҳалиям қалбимда оғриқ ҳис қиламан. СССРдан автобуслар келди, 6-15 ёшдаги болаларнинг барчасини олиб кетди. Уйдан 1 500 км узоқликда худди фильмда яшаётгандек эдим.

Киевдан кўплаб дўстлариб бор эди. Аммо улар радиациядан эмас, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ёки қуролли тўқнашувлар туфайли вафот этишди. СССР деворидаги ёриқлар катталашар, биз билган дунё чўкиб бораётган эди. Одамлар энди ҳеч нарсага ишонмай қўйган эди. Уларнинг барчаси ғойиб бўлди. Мени фақат оиламнинг севгиси ва футбол қутқариб қолди".

Чернобиль АЭСида содир бўлган тарихдаги энг йирик ядро ҳалокатидан кейин 35 йил ўтди, аммо фожианинг оқибатлари бугунги кунда ҳам сезилмоқда. Портлаш содир бўлган 4-реактор биносидан ҳамон радиация ажралишда давом этмоқда ва 2065 йилдагина якунланишини тахмин қилиняпти. 

Маълумот учун, ўша фожиадан 2 млн 600 минг киши жабр кўргани айтилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика