Ўзил “Арсенал”дан кетади

20 дек 2019, 07:49
Футболчи турк клубига ўтади.

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил “Фенербаҳче” клубига ўтишга яқин турибди. Истанбулликларни Ўзилни январда ижарага олиши кутилмоқда. Клуб спорт директори Дамьен Комолли айни дамда Лондонда бўлиб турибди. У вақтида “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” клубларида ишлаган. Ўзил трансфери шу ҳафтадаёқ ҳал этилиши мумкин.

Месутнинг Лондон клуби билан шартномаси эса 2021 йил июнига қадар тузилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Fotomac