Ўзига хос ўйин услубига эга мураббий

Omonjon To`xtamirzayev
15 янв 2019
Куни кеча бўлиб ўтган "Торино" — "Фиорентина" ўртасидаги баҳсда Стефано Пиоли ўзгача ўйин тактикасига эга эканини яна бир бор исботлаб берди.

Италияда Стефано Пиолини вазиятга қараб, ўйин услубини ўзгартира оладиган мураббий деб аташади. У айнан шу сифати билан "Торино"га қарши баҳсда жамоани мағлубиятдан "қутқариб қолди".

Учрашув ўрталарида "Фиорентина" ўйинчилари рақиб жамоа қанотдан ҳужум қилишига тўсқинлик қилолмай қолди. Бироқ бунга футболчилар аниқ зарба беролмагани ва "Торино"нинг 3та бўйи баланд марказий ҳимоячилари тўсқинлик қилгани сабаб бўлди: Иццо (183 см), Н’Кулу (183 см), Жижжи (184 см).

Пиоли 60-дақиқадан сўнг ўйин тактикасини ўзгартирди: Миральяснинг ўрнига Жерсонни майдонга тушурди. У 2та ҳужумчи билан баҳсни давом эттириб, ҳужумдаги футболчилар тезлигига кўпроқ эътибор берди. Натижада, "Торино" ҳимоячилари Кьеза-Симеоне жуфтлигига етолмади. Бундан унумли фойдаланган Кьеза 2та гол уришга муваффақ бўлди ва жамоа ғалаба қозонишида ёрдам берди.


Нозима Зарипова тайёрлади


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia