UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  4 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  3 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  4 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  16 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  5 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0

ЎзФҲМ: Азиз Асимовнинг қарори тўғри деб топилди Янгиликлар

ЎзФҲМ: Азиз Асимовнинг қарори тўғри деб топилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказидан муносабат.

"Бироз аввал якунига етган «Насаф» – ОКМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал баҳсининг 70-дақиқасида олмалиқликлар жарима майдончаси ичида ОКМК аъзоси Акрамжон Комилов тўп учун курашда йиқилгач, дастлаб унинг қўли тўпга тегди, сўнгра ўнг оёғи билан қўшимча ҳаракат амалга ошириб, рақиб футболчиси Азизбек Амоновга нисбатан ўйин қоидасини бузган. Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками Азиз Асимов ВАР такрорларини кўриш учун монитор ёнига борди ва такрорларни кўриб чиққач, 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу вазият Эксперт-ҳакамлар комиссиясида кўриб чиқилди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда футболчининг нотабиий ҳолатдаги қўли дастлаб тўпга теккан, шундан сўнг унинг оёқда амалга оширган қўшимча ҳаракати туфайли рақиб ҳам йиқилиб тушган. Жарима майдончаси ичида содир этилган бу қоидабузарликларга асосланган ҳолда, бу вазиятда пенальти тўғри белгилангани қайд этилди. Экспертлар ҳакамнинг қарорини тўғри деб топишди", - дейилади хабарда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика