UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:1 (матнли трансляция)  15 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  0 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   0 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  3 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  10 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  15 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  20 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7

"ЎзДонгЖу" йиғинида асосан ёшлар Янгиликлар

"ЎзДонгЖу" йиғинида асосан ёшлар

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят "ЎзДонгЖу" яна биринчи лигага қайтди.
Бундан маҳаллий мухлислар хурсанд. Чунки бу жамоа қисқа вақт ичида ишқибозларни ўзига жалб эта олганди. Андижондаги ранг бўёқ ишлаб чиқариш заводи жамоаси бўлмиш "ЎзДонгЖу" бу йил биринчи лигада иштирок этиш ниятида тайёргарликни ўз қароргоҳида бошлаб юборган.

Ҳозирча машғулотларни ушбу жамоада узоқ йиллар мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган Фозилжон Бобораҳимов ўтказмоқда. Бу мураббий илгари жамоанинг иккинчи лигада иштирок этган вақтда ҳам футболчи сифатида ўйнаган. Шу боис раҳбарият бош мураббийликка айнан Бобораҳимовни тайинлагани бежиз эмас албатта. Айтишларича, "ЎзДонгЖу"нинг таркиби асосан ёшлардан иборат. Жамоанинг асл мақсади ҳам шаҳардаги футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатидан етишиб чиқаётган иқтидорларни катта футболга кириб келишида ўз йўлини топиб олиш учун ўзига хос трамплин вазифасини ўтаб беришдир.

Шунинг учун айни пайтда Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг майдонида ўтаётган йиғинда асосан мазкур даргоҳ битирувчилари иштирок этмоқда. Бугун жамоа Шўрбулоқдаги сунъий қопламали майдонда "Андижон" ёшлари билан синов-назорат баҳсида майдонга тушади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика