UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  6 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  22 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров "Тўраев финти" ("Финт Тураева") подкастида ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасини аввалгилари билан солиштирди.

- Назаримда, ҳозирги терма жамоа тарихдаги энг кучлиси эмас. Шубҳасиз, энг кучлилардан биридир, лекин энг кучлиси эмас. Бизда аввалги йилларда жуда кучли терма жамоалар бўлган.

- Унда нима учун Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги авлодлари жаҳон чемпионатига чиқа олмаган?

- Ҳозир жаҳон чемпионатига йўлланмалар сони кўпайган. Бундан ташқари, қайси гуруҳга тушганимизни ҳам ҳисобга олиш керак. Илгари биз жуда кучли корейсларга ва Австралия терма жамоасига дуч келардик.

- Ҳозирги терма жамоа олдингиларига нисбатан нимаси билан кучлироқ?

- Ҳозир бизда легионерлар кўпроқ. Чет элда қанча кўп футболчи ўйнаса, терма жамоа учун шунча яхши. Бироқ "хорижий чемпионатлар" турлича бўлиши мумкинлигини англаш керак. Масалан, Малайзия ва Таиландни олдинга қўйилган қадам деб ҳисоблаш қийин. Бу мамлакатлар ФИФА рейтингида биздан пастроқда жойлашган. Футболчи ушбу спорт тури кучлироқ бўлган жойларга — Европанинг топ-5 лигаси, Россия, Туркияга бориш керак.

- Ўзбекистоннинг энг яхши терма жамоаларини авлодлар бўйича тартиблаб бера оласизми? Даврларни таснифлашда жаҳон чемпионатига саралаш даврини мўлжал қилиб олишингиз мумкин.

- Ҳозирги терма жамоани учинчи ўринга қўярдим. Иккинчи ўринга, менимча, 2014 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичида қатнашган авлодни лойиқ кўрарди, у жамоада Кападзе, Гейнрих, Аҳмедов, Исмоилов, Денисов, Шацких, Нестеров каби номлар бор эди. Биринчи ўринга эса 2006 йилги терма жамоа муносиб. Булар - Кошелев, Карпенко, Фёдоров, Ширшов, Акопянц, Шацких. Дарвозада Нестеров билан Сафонов бор эди, ўшанда Миржалол Қосимов ҳам ўйнарди.


Сервер Жепаров иштирокидаги "Тўраев финти" подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика