

Жамоа чемпионат якунланишига 5 тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди. Истанбулликлар 29-турда "Алтай"ни ўз уйларида 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Қайд этиш керакки, "Эюпспор" таркибида ўзбекистонлик Жаҳонгир Ўрозов ўйнайди. Клуб бош мураббийи эса Арда Туран ҳисобланади.
Жаҳонгир Ўрозов жамоага ўтганидан сўнг фақатгина бир бор, аниқроғи Кубок доирасидаги "Бешиктош"га қарши баҳсда 3 дақиқа ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, турк клуби ўзбекистонлик футболчи учун "Бунёдкор"га 300 минг евро тўлаган.




