Ўзбекистонлик ҳакамлар Вьетнам – Индонезия учрашувига тайинлов олди

Mirjalol Normatov
18 янв 2024, 15:04
Осиё Кубогининг 2-тур учрашувлари старт олди.

Қатар майдонларида ўтказилаётган Осиё кубоги мусобақасининг “D” гуруҳи 2-тури доирасидаги Ветнам – Индонезия ўйинида ўзбекистонлик ҳакамлар Андрей Цапенко (ёрдамчи ҳакам) ва Тимур Гайнуллин (ёрдамчи ҳакам), шунингдек, Ильгиз Танташев (ёрдамчи ҳакам) сифатида ўйинни бошқариб боришади. Ушбу учрашувни бошқариш 1-турда ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси сафида захира ҳаками сифатида ишлаган тожикистонлик Гулмуроди Садуллога ишониб топширилди. ВАР ҳаками Сивакорн Пу-Удом (Таиланд) ҳамда АВАР — Фу Минг (Хитой). 

Эътиборли жиҳати, Андрей Сапенко ҳамда Ильгиз Танташев Осиё кубоги 2-турининг ўзида 2та учрашув ўтказишмоқда. Мазкур баҳс 19 январь куни соат 19:30да (Тошкент вақти билан) Доҳа шаҳридаги “Абдуллаҳ бин Ҳалифа” стадионида ўтказилади.

Осиё кубоги | “D” гуруҳи, 2-тур

ВЕТНАМ – ИНДОНЕЗИЯ

19.01.2024 | 19:30

Бош ҳакам: Гулмуроди Саъдулло

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Ильгиз Танташев

ВАР ҳакамлари: Сивакорн Пу-Удом, Фу Минг

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: UzFHM