UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  4 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  1 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  17 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  9 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  3 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9

Ўзбекистонлик ҳакамлар VAR тизими бўйича ОФКнинг семинарида иштирок этишди Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакамлар VAR тизими бўйича ОФКнинг семинарида иштирок этишди

Теглар :  ҳакамларVARОФК
Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Осиё футбол конфедерациясининг VAR тизими бўйича иккинчи семинари бўлиб ўтди.

Ушбу семинар 2020 йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида ташкил этилди.

Унда 16 та мамлакатдан ҳакамлар иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистондан Валентин Коваленко, Илгиз Танташев ҳамда Азиз Асимов каби реферилар VAR тизими бўйича ўтказилган семинарда қатнашишди.

Ҳакамлар семинар давомида VAR тизими бўйича амалий ва назарий билимларга эга бўлишди. Ушбу тизимнинг афзалликлари, учрашувлар давомида мазкур тизим бўйича иш олиб боришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур семинарда инструктор сифатида Дэвид Эллерей (Англия), Али Ал Траифи (Саудия Арабистони), Субҳиддин Мохд Салоҳ (Малайзия), Хани Баллан (Қатар) ва Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон) иш олиб боришди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика