Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2022 саралаш босқичининг муҳим учрашувларини бошқариш боради

Alisher
1 июн 2021, 16:24
Хабарингиз бор, июнь ойи давомида Осиё қитъаси терма жамоалари 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи учрашувларини ўтказади.

Ўзбекистонлик бир қатор арбитрлар мазкур баҳсларда ҳакамлик қилиш учун ОФК томонидан чақирув олди.

ФИФА ҳаками Илгиз Танташев Баҳрайнда бўлиб ўтадиган «С» гуруҳи учрашувларида фаолият олиб боради ва унга ён қанотда Андрей Цапенко кўмаклашиб боради.

Ўзбекистонлик ФИФА ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов Қатарда ўтиши режалаштирилган «E» гуруҳи ўйинларида фаолият олиб боради. Шунингдек, БАА мезбонлик қиладиган «G» гуруҳи баҳсларида ФИФА назоратчиси Владислав Цейтлин ишлайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›