UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  3 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  2 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  22 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1

Ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйини беларуслик журналист талқинида Янгиликлар

Ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйини беларуслик журналист талқинида

Дам олиш кунлари Беларусь чемпионатининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик футболчилар ҳам майдонга тушишди. Бугун улар қандай ўйин кўрсатгани борасида гаплашамиз.

Шахбоз Умаров ҳали ҳам БАТЭ сафида майдонга тушолмаяпти. Эслатиб ўтамиз, унинг муаммолари мавсум олдидан буён давом этмоқда. Борисов клуби баҳсларидан бирида ярим ҳимоячи майдонда мураббий Александр Михайловдан бироз "калтак" еди. Натижада Умаров қизишиб кетди ва учрашув вақтида кийиниш хонасига кириб кетди. Мураббий жуда тез қарор қабул қилди — дублга ўтказиш. Бироқ футболчи бу талабни бажармади ва ўринбосарлар машғулотида ҳам кўринмади.

Ўша воқеадан бери икки ой ўтди. Мураббий Михайлов Умаров ҳақида деярли гапирмайди ва фақат Борисов клубининг асосий таркиби билан ишлаётганини таъкидлайди. Лекин у ўшандан бери ҳатто, дублда ҳам ўйнамади. Айтишларича, ярим ҳимоячида кичик шикастланиш бор экан — Умаров мушакларида оғриқ борлигидан шикоят қилган. Бироқ ҳозир у ўзини яхши ҳис қилмоқда.
БАТЭ Умаровсиз чемпионатдаги кетма-кет тўртинчи қуруқ ғалабасини нишонлади — сафарда "Шахтер" минимал ҳисобда (1:0) мағлуб этилди. Қолаверса, клуб турнир жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.



***

Турга тўртта ўзбекистонлик футболчи тўп тепадиган "Динамо-Брест" - "Энергетик-БГУ" учрашуви якун ясади. 22 ёшли ярим ҳимоячи Аббосбек Жумақулов яна ўйин қайдномасига киритилмади. Ўтган 4 тур давомида у бир бора, 9 апрель куни "Слуцк"га қарши баҳсда, захира ўриндиғидан жой олган эди. Аббос дублда ҳам ўйнамаяпти. Бироқ қолган уч футболчи сафда. Улар орасида лиганинг энг яхши тўпурари (4 та гол) ва энг фойдали ўйинчиси (4+2 очко) Бобир Абдихолиқов. У баҳсни Роман Папариганнинг ёнида иккинчи ҳужумчи ролида бошлади. Аммо биринчи таймда ўзбекистонлик футболчи деярли кўриниш бермади: тўп билан кам муомалада бўлди, рақиб жарима майдонида фаоллик кўрсатмади. Умуман олганда, айнан Абдихолиқов 45 дақиқадаги (ҳар икки жамоа ижросида) ягона аниқ зарба муаллифига айланди — бурчакдан узатилган тўпни дарвоза томон кучсиз тарзда йўллади. Бобир иккинчи таймда бироз фаоллашди. Кўпроқ ҳаракат қилди, ўзига нисбатан қоида бузишларига мажбур қилди ва Владислав Ясюкевич сариқ карточка ишлаб олишига сабабчи бўлди. Шунингдек, айнан Бобир 54-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди — тўп чап бурчак томон йўналтирилди, дарвозабон эса ўзини ўнг томонга отди. Финал ҳуштагига 4 дақиқа қолганда футболчи захирага олинди.

Ўн бир метрлик жарима зарбасини эса Шоҳруҳ Абдураҳмонов ишлаб олганди. Ўзбекистонлик футболчи жарима майдонига ёриб кирди ва рақиб унинг оёғига зарба берди. Хавбек "Энергетик-БГУ"нинг иккинчи голига ҳам ўз ҳиссасини қўшди: 87-дақиқада Илья Гришченкога голли пас берди. Бундан ташқари, ўтказиб юборилган тўпда ҳам "айбдор" бўлиб қолди. Майдон марказидаги Абдураҳмоновнинг фоли (ва кейинги сариқ карточка) туфайли Ярослав Орешкевич гол уришга муваффақ бўлди. Лекин умуман олганда, ярим ҳимоячи яхши ўйин ўтказди. Шунингдек, бир неча бор ажойиб тарзда тўпни олиб қўйиши ва курашлари билан бошқалардан ажралиб турди. Шоҳруҳ майдон марказида ишончли ўйин кўрсатди ва ҳаттоки, баҳс охирида ҳам тетик кўринарди ҳамда катта кўламдаги ишни бажарарди.

Абдуқодир Ҳусанов бутун ўйинни учта марказий ҳимоячидан бири сифатида ўтказди. 18 ёшли ҳимоячи жуда ишончли ўйнади. Дастлабки 45 дақиқа ичида ҳисобига 4 марта тўпни олиб қўйиш ва битта муваффақиятли курашни ёздириб қўйди. Абдуқодир иккинчи бўлимда у қадар ёрқин ўйин намойиш этмаган бўлса-да, жиддий хатоларга йўл қўймади. Ўтказиб юборилган голда "иштирок этмади". 90-дақиқа, "Динамо" бор куч билан ҳужумга ўтганида, рақиб форварднинг оёғи остидаги тўпни тепиб юбориб, хавфни бартараф этди.

"Энергетик-БГУ" ўзбекистонлик футболчиларнинг ажойиб ўйинлари сабабли 4 турдан кейин турнир жадвалининг иккинчи поғонасига чиқиб олди ва БАТЭнинг ягона таъқибчиси бўлиб турибди. Айни дамда Борисов клуби 12 очко, Минск жамоаси эса 10 очкога эга. Пойтахт клуби 4 турдан буён мағлубиятсиз одимламоқда, жамоа аввал бундай натижага эришмаганди.




Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика