UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  8 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди Янгиликлар

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди

АГМК-W сардори, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футболчиси Камила Зарипованинг Туркия чемпионатига йўл олгани тўғрисида хабар топдик.

Дарҳол 23 ёшли футболчи билан боғланиб, бу борада батафсил маълумот олишга ҳаракат қилдик.

- Камила, дўстларингиз бизга Туркияга жўнаб кетганингиз ҳақида маълумот беришди. Ҳозир қаерда ва қайси жамоа таркибидасиз?

- Ҳозир Туркиянинг Трабзон шаҳридаман. "Трабзон Идманўчоғи" жамоасига келиб қўшилдим.  

- Мазкур клубга ўтишингиз қандай содир бўлди? Шу ҳақда айтиб беринг.

- АГМКдаги мураббийларим Ханжариев Илҳом ва Гамадеев Руслан Олимович икки йилдан бери четда ўйнашим кераклигини, ўзимни легионер сифатида синаб кўришимни айтиб келишарди. Вариантлар бор эди. Туркияга  келишим эса жуда тез вақтда ҳал бўлди. Бунда мураббийим Илҳом Каримовичнинг ҳиссаси катта. Ўзбекистонлик яна 2 нафар қиз боришини айтишди, шунинг учун рози бўлдим. Бир ўзим бунчалик узоққа келишдан қўрқардим. 

- Сиз билан бирга қайси юртдошларимиз Туркияга йўл олди?

- Мен билан бирга "Металлург" жамоасининг аъзоси Сетора Такабаева ва "Севинч" клубида тўп сурган Шаҳризода Зайниддинова келган.

- Жамоа келаси йил Туркия чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этади. У ердаги рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Бу жамоанинг мураббийлари ўйинимни ўрганиб чиқишган. Уларга маъқул келганим учун жамоага таклиф қилишди. Менда қўрқув бўлмади, ўзимга ишониб келдим. 

- Туркиядаги муҳит қандай экан?

- Туркиянинг об-ҳавоси яхши. Майдонлари ҳам талаб даражасида. Кунига 2 маҳал машгулот ўтказяпмиз. Шароитлари кўнгилдагидек. Келганимга 4 кун бўлди, Ўзбекистон билан фарқли томонларига кўп тўхталолмайман.

- Яқинларингиз бошка давлатга кетишизга қандай қарашди? Қаршиликлар бўлмадими? 

- Албатта, хурсанд бўлишди, лекин зўрға рухсат олдим. Хавотирланиб, жуда кўп суриштиришди, мураббийларимиз билан маслаҳатлашишди. Ниҳоят, дугоналарим ҳам борлигини эшитиб, рози бўлишди. Биласиз, футболга кириб келганимдан бери фақат АГМКда ўйнаганман. Ҳар доим уйда бўлганман, узоқ вақтга бегона ерларга кетмаганман. Ҳозир шу туфайли мослашиш озгина қийин бўляпти. 

- Трабзон сиз учун янги шаҳар. Атрофдагилар мулоқот қилиш қийин бўлмайдими? Турк тилини биласизми?

- Турк тилини билмайман. Фақатгина баъзи сўзларни ўзбекчага ўхшаганлиги учун тушунаман. Янги жамоадошларим турк сўзларини таржимон орқали тушунтиришяпти. Тез орада турк тилини ўрганиш учун дарс оламиз. 

- Маош масаласига келсак, Трабзонда Олмалиқдагига нисбатан анча яхши тўлашса керак. Ёки кам ойлик эвазига кетяпсизми?

- Ўзбекистонда футболчи қизларга кам маош тўланади. Кўпчилик қизлар турмушга чиққандан кейин футбол ўйнашни тугатади. Шунинг учун турмушга чиқишдан олдин четда ўйнаб кўрмоқчи эдим. Орзумга етдим. Ҳозир бериладиган маошдан кўнглим тўлди. Балки, бошқа жамоалар берадиган пулдан камдир, лекин худога шукур ўзимга етади. 

- Қайси рақамда майдонга тушмоқчисиз?

- Ҳали танламадик, лекин 29 ёки 26 рақамини танлашни ўйлаб турибман.

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика