UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  2 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  1 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0

Ўзбекистонлик ФИФА инструктори U-17 Жаҳон чемпионатида ҳакамлар ишига баҳо беради Янгиликлар

Ўзбекистонлик ФИФА инструктори U-17 Жаҳон чемпионатида ҳакамлар ишига баҳо беради

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ФИФА Ҳакамлар қўмитаси аъзоси ва ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Абдуллаев Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) Жаҳон чемпионатида ишлаш учун Халқаро футбол федерацияси томонидан таклиф олди.

Фарҳод Абдуллаев мазкур мусобақада ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Ўзбекистонлик мутахассис билан бир қаторда ФИФА Ҳакамлар қўмитаси раиси, яқин ўтмишнинг энг машҳур ҳакамлардан бири Пьерлуижи Коллина ҳамда АҚШ, Парагвай, Руанда, Чехия ва Соломон ороллари каби мамлакат вакиллари U-17 Жаҳон чемпионатида ҳакамлар ишига баҳо беради.

Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги (U-17) Жаҳон чемпионати шу йилнинг 6–28 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг 6 шаҳри – Калькутта, Деҳли, Коччи, Нави-Мумбай, Гувахати ва Маргао шаҳарларида бўлиб ўтади. Турнирда 6 конфедерациядан жами 24 жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика