Фарҳод Абдуллаев ҳакамларимиз учун семинар ўтади

Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати маълумот берди.

"Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази 2023 йилги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Навбатдаги семинар ҳам шу туркум доирасида десак муболаға бўлмайди. ФИФА ҳакамлари, шунингдек, Суперлига учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар учун 2023 йилнинг 24 январь куни тажрибали ФИФА назоратчиси Фарҳод Абдуллаев томонидан 4 кунга мўлжалланган онлайн семинар ташкил этилмоқда.

Семинарда ФИФА томонидан тақдим этилган видеоматариллар ҳамда Қатарда ўтган Жаҳон чемпионати ўйинларидаги вазиятлар таҳлил қилиниши режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Фарҳод Абдуллаев: "Ўзбекистонда ҳакамликни яна аввалги юқори даражага олиб чиқса бўлади..." (эксклюзив интервью)


Манба: championat.asia