Ўзбекистонлик ФИФА инструктори Бельгия - Марокаш учрашуви олдидан амалга оширилган ўзгаришга изоҳ берди

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2022, 18:52
ФИФА инструктори, ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев Қатардаги Жаҳон чемпионатида ишламоқда ва Бельгия - Марокаш учрашуви олдидан амалга оширилган ўзгаришга аниқлиқ киритиб, изоҳ берди.

"Баҳс бошланишидан олдин амалга оширилган ўзгаришлар, ўйинга боғлиқ эмас ва учрашувдаги футболчи алмаштириш сонига таъсир қилмайди. Энг муҳими ҳакамларга бу ҳақида хабар бериш шарт. Агар ҳакам ўзгариш ҳақида билса, футболчи бемалол майдонга тушиб ўйинни давом эттира олади", - деди Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалига марокашликлар асосий таркибидан дарвозабон Яссин Буну жой олган эди, лекин мадҳиядан кейин майдонда Мунир Муҳаммад пайдо бўлди. Сайтимиз маълумотига кўра, Буну майдонни қорнида оғриқ сезгани боис тарк этишга мажбур бўлган.


Марокаш терма жамоаси дарвозабони сирли равишда ғойиб бўлди. Бунинг сабаби маълум        


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia