UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  0 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  188 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31

Ўзбекистонга фақат хорижлик мураббийлар керак Янгиликлар

Ўзбекистонга фақат хорижлик мураббийлар керак

Ўзбекистоннинг исталган ёшдаги терма жамоасига зудлик билан чет эллик мураббийларни олиб келиш керак деган фикрдаман.

Мана, бугун Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тожикистон U-15 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Балки бу ўртоқлик ўйини, расмий беллашув эмас-ку дерсиз, лекин ўртоқлик баҳсидаям 6та гол ўтказиш уятдан бошқа нарса эмас! 

Бир ой олдин Мисрда ўтказилган U-20 Араб Кубогида қатнашган ёшларимиз гуруҳдан чиқа олмай қайтганди. Ўша мусобақада Тожикистон U-20 терма жамоаси гуруҳдан чиқишни уддалаганди. Биз эса шунчаки учта ўйин ўтказиб қайтганмиз. U-20 Араб Кубогига терма жамоани Ильдар Магдеев билан Дмитрий Ким олиб кетганди. 

Бугун мағлуб бўлган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи эса Сервер Жепаров ҳисобланади. 

Бу мағлубиятлар бекорга бўлаётгани йўқ. Чунки ЎФА терма жамоаларга малакаси юқори бўлмаган мураббийларни қўйяпти. Масалан, Жепаров ўз вақтида кучли футболчи бўлган, бунга шубҳа йўқ. Лекин мураббийлик соҳасида нимага эришди? У қайсидир клуб ўринбосарлари ёки U-18 жамоасини бошқардими? "Дубл" билан чемпион бўлдими? Ўсмирлар билан шаҳар чемпионатини ютдими? Йўқ. 

Ёки Ильдар Магдеев футболни тугатиб қанақасига бирданига терма жамоа бош мураббийи бўлиб қолди? Ёки бу қўлингда лицензия бўлса ишинг тайин деганими? 

Бундай шармандали натижа ЎФАда терма жамоалар билан ишлаш нотўғри эканлигини кўрсатяпти. Вазиятни тўғрилаш учун нима қилиш керак? Зудлик билан четдан иштиёқи баланд, "таниш-билиш", "соққани бос", "ўзингникини тиқиштир", "родителлар гапига кир" каби футболимизнинг қон-қонига сингиб кетган "замонавий ўзбек футболи атамалари"дан узоқ мураббийларни олиб келиш керак. Уларнинг ишига ҳеч ким аралашмасин, ўзларига қўйиб берайлик. Кимни чақирса ўзи ҳал қилсин. 

Тўғриси, шахсан менда ўзимизнинг маҳаллий мураббийларга ишонч йўқ. Мураббийларимиз ўзбек футболида революция қиладиган даражада кучли деб ўйламайман. Шу боис ЎФА ҳар бир терма жамоа учун - хоҳ эркаклар, болалар, аёллар, хоҳ футзал бўлсин энг аввало четдан мураббий қараши керак. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +42   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика