UZ

Сўнгги янгиликлар

03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  6 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  0 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  0 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  6 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  2 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  29 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  33 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0

Ўзбекистонда Равшан Эрматовни Twitter трендига олиб чиқишга қарор қилишди Янгиликлар

Ўзбекистонда Равшан Эрматовни Twitter трендига олиб чиқишга қарор қилишди

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ишлаётган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовни ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар (трендлар) қаторига олиб чиқишга қарор қилди.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари хабар беришмоқда.

Twitter’да Ўзбекистон эстрадаси вакилларининг Равшан Эрматовнинг сурати ва #IrmatovBest ҳештеги туширилган лавҳани кўтариб тушган фотосуратлари пайдо бўлди. Улар орасида хонандалар Тоҳир Содиқов, Равшан Комилов, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон, Алишер Файз, Ойбек ва Нигора, Лола, Манзура, Зиёда ва бошқаларни кўриш мумкин.

Эътиборли томони, хонандаларнинг барчаси Uzbek Apparel либос бренди томонидан тайёрланадиган, миллий нақшлар фонида инглиз тилида «Ўзбеклигимдан фахрланаман» (Proud to be Uzbek) ёзуви туширилган футболкаларда суратга тушган. Қайд этиш жоиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ўзи ҳам Uzbek Apparel’нинг айнан шундай либосини кийиб тушган сурати интернетда машҳур.

Умуман, ушбу тадбирнинг ташкилотчиси ким эканлиги ҳақида ҳам расмий ахборот берилмаган. Ўзбек эстрадаси вакиллари ва ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчилари Эрматовга бағишланган #IrmatovBest («Эрматов – энг зўр») ҳештегини трендлар қаторига 11 июль, жума уни 16:00да олиб чиқишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Бразилия давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014да тўртта ўйинда (гуруҳ босқичида учта, чорак финалда битта) ҳакамлик қилди. ЖЧ-2010даги ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда, Эрматов жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп – тўққизта ўйин бошқарган ҳакам сифатида футбол тарихидан жой олди.

Ҳозирги вақтда Равшан Эрматов ЖЧ-2014 финал учрашувини бошқариш учун энг асосий даъвогар бўлиб турибди. Хусусан, букмекерлик идоралари Эрматовнинг имкониятларини финал ўйинида ишлаши мумкин бўлган бошқа барча ҳакамларникидан юқори баҳоламоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика