UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  20 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди Янгиликлар

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди

Бугун Қаршидаги "Геолог" спорт мажмуасида "Севинч" аёллар футбол мактаби очилиш маросими ҳамда "FIFA womenʼs football campaign" фестивали бўлиб ўтди.

Футбол мактаби очилиш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Сайфитдинович Эрматов, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев тадбир меҳмони сифатида иштирок этишди. 

Очилиш маросимида дастлаб Равшан Эрматов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан футболга катта эътибор қаратилаётгани ва буни натижаси ўлароқ вилоятимизда катта ҳажмда ишлар амалга оширилганини эътироф этди ва бунинг учун Қашқадарё вилояти раҳбарияти хусусан "Шўртан газ-кимё мажмуаси" раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ҳам Қашқадарёда футбол учун яратилаётган шарт-шароитлар билан бошқа вилоятларга ҳам ўрнак бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда "Насаф" ва "Севинч" жамоалари президенти Шуҳрат Асланов ҳам сўзга чиқиб, "Севинч" жамоаси ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа эканлигини, бу жамоа ўзбек аёллар футболи учун муҳим ўрин эгаллаганини, бу олиб борилаётган ишлар ўзбек футболи келажаги учун амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Футбол мактаби очилишида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Марко Станоевич ҳам бўлғуси футболчиларга омад тилашди.

"Севинч" аёллар футбол мактаби 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу даргоҳда юртимизнинг турли чеккаларидан истеъдодларни жалб қилинади. Маҳаллий футболчилар эса машғулотларга уйларидан қатнашади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика