UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  3 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  6 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  196 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  150 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) бизни яна ЖЧга олиб чиқа оладими? Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) бизни яна ЖЧга олиб чиқа оладими?

2020 йил Японияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг шубҳасиз фаворити японлар бўлади. Биз эса сўнгги мусобақани ўтказиб юбордик.

22та терма жамоа иштирок этган саралаш баҳсларининг Ўзбекистон ўрин олган гуруҳ ўйинлари Тожикистонда бўлиб ўтгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўша баҳсларда Александр Мочинов "С" гуруҳидаги тўртликдан Афғонистонни чиқиб кетиши туфайли учликка айланиб қолганини инобатга олмаган ҳолда, гуруҳ аутсайдерлари Шри Ланка ва Мальдив терма жамоаларига қарши куч йўқотиб, сўнгги турда Бангладешни юта олмаган Тожикистон терма жамоасига имкониятни бой берган эди. 1999 йилларда таваллуд топган терма жамоамиз Мочиновга топширилганда, бу мураббий билан муваффақиятсизликка учрашимиз ҳақида мақола ҳам ёзиб ўтган эдим. Аслини олганда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги саралаш ўйинларида ёшлар терма жамоаларининг имкониятлари юқорироқ бўлади. Сабаби бу ёшда терма жамоамиз аъзоларининг аксарияти биринчи лига ва ёшлар лигасининг асосий таркибларидан мунтазам жой олиб келадилар. Масалан, 2002 йилда таваллуд топган Жасур Жалолиддинов бугунги кунда "Бунёдкор" сафида асосий таркибда майдонга чиқаяпти. Табиийки бу мураббийнинг ишини бироз енгиллаштиради. Агар футболчи ўзини тутиб тура олса.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида кўнгилни хотиржам қилаётган яна бир жиҳати мураббий Отабек Ғуломхўжаевни 2001 ва 2002 йилларда туғилган авлод вакилларини яқиндан таниши ва ёшлар терма жамоасида ишлаб ортирган тажрибасидир. Қолаверса саватчаларда тутган ўрнимиз ҳам чакки эмас, ўсмирлар терма жамоасидан фарқли равишда U-19 7-поғонадан жой олган. Бу эса бизни иккинчи саватчага йўналтиради. Ироқ, Эрон ва Уммон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олмаймиз.



Биринчи саватчадаги рақибларнинг барчаси Осиё чемпионатига чиқиш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланадилар. Бу борада қуръа бизга қандай келиши ва саралаш ўйинларига ким мезбонлик қилиши катта аҳмият касб этади. Гуруҳда 2-ўринни эгаллаган энг яхши 5та жамоа ҳам қитъа чемпионатига йўла олади. Лекин бу ерда шарқ ва ғарб бирлашади. Шунинг учун асосий мақсад бари-бир гуруҳ ғолиблигини қўлга киритиш бўлади. Агар мезбонликни Ўзбекистонга ола билсак, қитъа чемпионатига бир қадам ташлаган бўламиз.


Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасини нима кутаяпти? 


Ўсмирлар терма жамоасидан фарқли равишда ёшлар терма жамоасига бўлган эътибор нисбатан яхшироқ. Улар ҳар ой давомида ҳеч бўлмаса Тошкентда йиғин ўтказиб турибдилар ва ПРО лига вакилларига қарши назорат ўйинлари ташкил қилинаяпти. Лекин мавсум бошланганлигини инобатга олсак, энди бу каби ўйинлар кўп бўлмайди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 4 маротаба Осиё чемпионати совриндори сифатида ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган. Илк маротаба бу ишни Виктор Борисов ва Темур Алимхўжаев тандеми амалга оширган (1983). Узоқ танаффусдан сўнг Аҳмад Убайдуллаев 1989 йилларда туғилган болалари билан мудиалга борди. Ундан кейин бу бахт Аҳмаджон Мусаев (1993) ва Равшан Ҳайдаровга (1995) насиб этди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса Алекскей Евстафеев (1994) ва Дилшод Нуралиев (1996) билан мундиалга борган. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧларимиз сони кўриб турганингиздек 6та.



Лекин шу кунгача бизга ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучиш насиб этмай келаяпти. Маррага энг яқин келган мураббий Аҳмад Убайдуллаев. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган мусобақа финалида БААга 2:1 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Такидлаб ўтишим керак, 2001 йилда туғилган футболчилар Ўзбекистонни мундиалга олиб чиқиши мумкин бўлган яқин йиллар ичидаги сўнгги терма жамоамиз бўлиб қолиши мумкин. 2003 ва 2005 йилларда таваллуд топган келажак ёшлар терма жамоасининг бугунги кундаги мусобақалари жуда ҳам сифатсиз кўринишга келаяпти. Бу эса эртага бизнинг зараримизга ишлаши мумкин.


Саватчалар тахминан қуйидаги ҳолатда тақсимланади.

1-саватча.

1. Саудия Арабистони

2. Қатар

3. Тожикистон

4. БАА

5. Иордания

2-саватча.

6. Ироқ

7. Ўзбекистон

8. Эрон

9. Яман

10. Уммон

3-саватча.

11. Сурия

12. Ҳиндистон

13. Баҳрайн

14. Бангладеш

15. Қирғизистон 

4-саватча.

16. Ливан

17. Мальдив

18. Шри Ланка

19. Туркманистон

20. Фаластин

5-саватча.

21. Непал

22. Афғонистон

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика