UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси еттинчи бор Осиё чемпионатида иштирок этади Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси еттинчи бор Осиё чемпионатида иштирок этади

Кеча Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кейинги йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланма олди.

Ёшларимиз саралаш босқичида Бутан (7:0), Шри-Ланка (3:0) ва Бангладеш (4:0) устидан ғалабага эришиб қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси еттинчи марта Осиё чемпионатига чиқди. Бунгача ёшларимиз 2002, 2004, 2008, 2010, 2012 ва 2014 йилларда ўтказилган чемпионатларда қатнашган.

2008 йилда Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қитъа чемпионатида кумуш медалларига эга чиққан.

Охирги икки мусобақада жамоамиз ярим финалга қадар етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионати 2016 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 13 октябрда бошланиб 30 октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

2008 йилги Осиё вице-чемпионлари

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика