UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  11 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижонда Германия жамоаси билан муросага келди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижонда Германия жамоаси билан муросага келди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказди.

 Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Ўйин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг устунлиги остида ўтди. Терма жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо Жасур Жалолиддинов 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Эндиликда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 май куни  Наманганда Берлин жамоаси билан яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади.

 

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон ё.т.ж. - Берлин U-18 1:1

Голлар:Ҳожимат Эркинов (52) - Тиль Машковски

Ўзбекистон ё.т.ж.: Абдувахид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимхалил Йўлдошев,

Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Сунаттилла Ҳамиджонов, Руслан Розиев, Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимов, Диёр Раҳмонқулов.

Берлин U-18: Флориан Хоренбур, Харит Бакатс, Серхат Полат, Ҳоқон Дундар, Лауренц Дель, Линус Фуертеноу, Макси Скинбауер, Тиль Машковски, Нуа Шмиц, Берат Эрдоган, Маттиас Коч.

Амалга оширилмаган пенальти: Ж.Жалолиддинов (22)

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика