UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  3 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  7 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  13 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  5 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

Абрамовнинг қайтиши омадли чиқди: Ўзбекистон - Яман 5:0 Янгиликлар

Абрамовнинг қайтиши омадли чиқди: Ўзбекистон - Яман 5:0

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН - 5:0
10 октябрь | "Пахтакор" стадиони | 28571 томошабин.
Бош ҳакам:
Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания).
Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)
Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия). 

Голлар: Санжар Қодирқулов 2, - 1:0 (Достонбек Ҳамдамов). Элдор Шомуродов 33, - 2:0 (Фаррух Сайфиев). Жамшид Искандеров 53, - 3:0 (Санжар Қодирқулов). Ислом Тўхтахўжаев 72, - 4:0 (Жалолиддин Машарипов). Игорь Сергеев 90, - 5:0 (Достонбек Ҳамдамов).

Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 4.Фарруҳ Сайфиев (8.Икром Алибоев, 75), 5.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 3.Хожиакбар Алижонов, 13.Санжар Қодирқулов, 22.Жамшид Искандеров (9.Одил Аҳмедов, 57), 10.Жалолиддин Машарипов, 7.Отабек Шукуров, 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 79).
Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Шароф Муҳитдинов, 6.Азизжон Ғаниев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, 18.Сардор Мирзаев, 19.Акбар Исматуллаев, 23.Хуршид Ғиёсов.

Яман: 22.Салим Авад, 2.Ал Ҳамри, 4.Ал Радаеи (15.Муҳаммад Салим, 85), 5.Алаеддин Маҳди, 7.Аҳмад Ал Сарори, 9.Омар Ал Даҳи, 11.Абдулвасеа Ал Матари, 12.Аҳмад Маҳер (10.Ал Ворафи, 48), 16.Носир Ал Гахваши, 17.Муфед Жамол, 20.Эмад Мансур (3.Фуад Омар, 71).
Захира: 1.Муҳаммад Айаш, 23.Салим Жамол Ал Харш, 6.Абдулазиз Муҳаммад, 8.Аҳмад Абдулраб, 13.Муҳаммад Маҳюб, 14.Мунаф Сайид, 18.Али Хафиз, 19.Муҳаммад Али Боқшан, 21.Муҳаммад Ба Ровис.

Огоҳлантиришлар: Ал Ворафи 56, Отабек Шукуров 76.


Узбекистан

Sanjar Kodirkulov - 2', Элдор Шомуродов - 33', Jamshid Iskandarov - 53', Islom Tuhtahujaev - 72', Игорь Сергеев - 90'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . 3-тур

10/10/2019, 17:00

0
:
5
Тугади

Йемен

Стадион: 28571 томошабин

45'
90'
2'  Sanjar Kodirkulov
33'  Элдор Шомуродов
53'  Jamshid Iskandarov
57'  Jamshid Iskandarov (Одил Ахмедов)
72'  Islom Tuhtahujaev
75'  Фаррух Сайфиев (Ikrom Alibaev)
76'  Отабек Шукуров
79'  Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев)
90'  Игорь Сергеев
48'  Ahmed Maher (Essem Al-Worafi)
56'  Essem Al-Worafi
71'  Emad Mansoor (Mohammed Fouad)
85'  Mudir Abdurabu (Mohammed Salem)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+3. ҒАЛАБА! 5:0. Ўзбекистон терма жамоаси Яманни йирик ҳисобда мағлуб этди 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

90. Марказдан тўпни ўнг қанотга оширилди, Ҳамдамов тўпни дарвоза қаршисида турган Сергеевга ташлаб берди, Игорь бўш дарвозани ишғол қилди - 5:0. 

90. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ИГОООООООООООР СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ 5:0

87. Чап қанотдан Машарипов узатган тўпни Сергеев тўхтатмасдан дарвозага йўллашга уринди, зарба ўхшамади

85. Ўзгариш. Яман. Ал Радаеи ўрнига Муҳаммад Салим

79. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев тушди

76. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Отабек Шукуров

72. Машарипов бурчакдан узатган тўпини Ислом Тўхтахўжаев боши билан дарвозани ишғол қилди - 4:0.

72. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ИСЛОООООООООООООМ ТЎХТАХЎЖАЕВ 4:0. 

70. Ўзгариш. Яман. Эмад Мансур ўрнига Фуад Омар тушди

66. Аммо тўп бош ҳакамга теккани учун ҳакам голни инобатга олмади ва ҳисоб 3:0 бўлиб қолди

66. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ОДИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИЛ АҲМЕДООООООООООООООООООВ! 4:0 

65. Бугунги ўйинни "Пахтакор" стадионидан 28571 томошабин кузатиб бормоқда

57. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жамшид Искандеров ўрнига Одил Аҳмедов

56. Огоҳлантириш. Яман. Ал Ворафи

55. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ! Шомуродов ҳозир чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва Ҳамдамовга тўп узатди, Достоннинг зарбасини посбон қайтарди!

53. Қодирқуловнинг тўп узатишидан кейин Искандеров жарима майдони ташқарисидан ажойиб гол урди - 3:0.  

53. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИИИИИИИИД ИСКАНДЕРООООООООООООВ! 3:0


50. Ўйинни сайтимизнинг ютубдаги расмий канали орқали томоша қилиш мумкин: ВИДЕОНИ КЎРИШ

46. Иккинчи тайм бошланди! ОЛҒА ЙИГИТЛАР! 



45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 2:0 ҳисобда олдиндамиз. 15 дақиқа танаффус

44. Биринчи тайм якунланиб бормоқда. Яна голлар уриш керак

33. Чап қанотдан Фаррух Сайфиев ҳаволатиб оширди, Элдор Шомуродов боши билан Яман дарвозасини нишонга олди - 2:0.

33. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДООООООООООООООР ШОМУРОДООООООООООООООООООВ! 2:0


31. ЗАРБААААААААААААА! Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ёнидан кучли зарба берди, бироз ноаниқ!

26. Хавфли вазият! Ҳамдамов жарима тўпини амалга оширди, Тўхтахўжаевнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди 

20. Ўйинни сайтимизнинг ютубдаги расмий канали орқали томоша қилиш мумкин: ВИДЕОНИ КЎРИШ

16. Ўйин анча сокинлашди, жамоалар ҳужумга ўтишмаяпти

10. ЗАРБААААААА! Чап қанотдан узатилган тўпни Ҳамдамов дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида


6. ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг Қодирқулов бу сафар жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

2. Тезкор гол ура олдик, ўнг қанотдан Искандеров Ҳамдамовга чиройли пас узатди, Достонбекнинг оширган тўпини Санжар Қодирқулов тўхтатмасдан дарвозага йўллади - 1:0.

2.ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! САНЖААААААААААААР ҚОДИРҚУЛОВ 1:0



17:00. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

16:57. Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига, барчамиз биргаликда! 

16:55. Яман давлат мадҳияси

16:53. Диққат қилинг Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари майдонга тушиб келишмоқда

16:46. Учрашув бошланишига 15 дақиқа қолди, "Пахтакор" стадионига тахминан 12 мингдан зиёд томошабин келди

16:30. Абрамов "Насаф" футболчисини қайдномага киритмади

16:28. Иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди ва чигалёзди машғулотларини бажаришмоқда.

16:10. "Пахтакор" стадионида ҳозирча мухлислар у қадар кўп эмас. Афсуски бугун стадион тўлмайди шекилли.

16:05. Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Яманни қабул қилади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +222   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика