UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Ўзбекистон ва БАА Миллий олимпия қўмиталари Президентлари Дубайда ўзаро учрашув ўтказишди Янгиликлар

Ўзбекистон ва БАА Миллий олимпия қўмиталари Президентлари Дубайда ўзаро учрашув ўтказишди

Ўзбекистон МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига биноан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.

Сафар давомида Умид Аҳмаджонов мамлакат Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Аҳмад бин Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум билан ҳам учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар Олимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича музокаралар олиб боришди. Унда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари спортчиларининг қўшма машғулот ўтказишларига алоҳида урғу берилди.

Суҳбат давомида шунингдек Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда 2020 йилда Токио мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни бўйича ҳам сўз борди.

Аввалроқ МОҚ раҳбари Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама ал-Шафар билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика