Ўзбекистон U23 терма жамоаси Доҳадаги турнирда иштирок этади

Aslanov Jasurbek
27 фев 2023, 23:22
Ўзбекистон U23 терма жамосаи Қатар пойтахти Доҳада ташкил этиладиган мусобақада қатнашади.

Турнир 20-28 март кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада 8та терма жамоа иштирок этади.

Қатнашчилар:

Қатар, БАА, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Ироқ, Таиланд ва Вьетнам U23 терма жамоалари.

Мусобақа формати бўйича ҳар бир жамоа 3тадан ўйин ўтказади. Қуръа ташлаш маросими март бошида ўтказилади.

Олдинроқ, ЎФА Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси 22, 25 ва 28 март кунлари Африканинг Того, Кот'Дивуар ва Марокаш олимпиячиларига қарши ўйнашини эълон қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/theaseanfootball

Сўнгги янгиликлар

Барча ›