UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40АПЛ клуби "Ман Сити" хавбеки Филлипс билан шартнома имзолашга яқин  0 01:03"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда  0 00:32Костич "Ювентус"дан кетадими?  0 00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  0 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  5 23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  1 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   25 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  5 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  9 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4

Ўзбекистон U23 - Ироқ U23 - 2:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Ўзбекистон U23 - Ироқ U23 - 2:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

                                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                         ЯНГИЛАШ

90+5. Ўйин тугади! Хайр РИО!

90+2. Гол уришга ҳаракат қилаяпмиз, аммо бу ўйин билан жуда қийин масала гол уриш.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди

87. Ўзгариш. Ироқ. Маҳди Камил ўрнига Саад Нотиқ тушди

83. Огоҳлантиришлар. Ҳумам Тариқ ва Жавоҳир Соҳибов

82. ГОЛ! 2:3. Ҳумам Тариқ ҳимоядаги хатодан сўнг гол урди, бу вазиятда қанот ҳаками байроғини кўтарди, бош ҳакам эса ўйинни давом эттирди... МДА...

78. Чап қанотдан Машарипов ошириб берган тўпни Тимур Ҳакимов боши билан дарвозага йўллади - 2:2.

78. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ТИМААААААААААААААААААААААААА! 2:2

77. Мана янги футболчилар, балки энди гол урармиз?

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Тимур Ҳакимов тушди

76. Ўзгариш. Ироқ. Али Хисни ўрнига Мазин Фаяяд тушди

75. Тимур Ҳакимов ҳам майдонга тушишга тайёрланмоқда

74. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сардор Раҳмонов ўрнига Икром Алибоев тушди

73. Кўпчилик арабча футбол дейди, лекин Ироқ иккита гол урди, тўпни узатишда аниқроқ ўйнамоқда, шундай экан арабча ўйин кўрсатишга ҳеч ким уларга таъқиқ қўймайди

72. Ироқликлар ҳимоячиларимизни жуда ҳам қийин аҳволга солиб қўйишди, шукурки бу вазият гол билан тугамади.

71. ЗАРБА! Амжад Атванинг зарбасини дарвозабонимиз ушлаб олди

70. Бундай ўйин билан Риога бормай қўяқолайлик...

68. Жамоамизнинг ҳужуми, чиройли чиқди, аммо Машариповнинг паси жуда ноаниқ чиқди

66. ЗАРБА! Шукуровнинг жаримадан йўллаган зарбасини посбон қайтарди, қайтган тўпни футболчимиз яна дарвозага йўллади, бу сафар ҳам посбон ўз ўрнида

65. Ўзгариш. Ироқ. Муҳаннад Абдулраҳим ўрнига Айман Ҳусайин 

62. Хатолар жуда ҳам кўп, жуда. Оддий пасни ошира олмаяпмиз

57. Ироқни бу ҳисоб қониқтиради, бизни эса йўқ. Шундай экан гол уришимиз шарт

55. ЗАРБА! Али Хисни томонидан йўлланган зарба ноаниқ кетди

54. Тўғриси ўйинга қандай шарҳ ёзишни ҳам билмай қолаяпмиз, тўп уёқдан буёққа учиб юрибди, футбол эмас бу, ҳавода бу жамоадан бу жамоага ўтмоқда

53. Ҳумам Тариқ худди оёғи синиб кетгандек бақирди ва ҳакам унга эътибор қилмагач дарҳол ўйинга қўшилиб кетди, но коммент

52. Муҳаммад Абдулраҳим жарима майдонимиз ичида йиқилди ва пенальти сўради, ҳакам "тур ўрнингдан" деди

50. Машарипов тезкор ҳужумга ўтди, чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда экан

148. ЗАРБА! Отабек Шукуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвозабон ушлаб олди

46. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жамшид Искандеров ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди

45+1. Биринчи бўлим якунланди. Биз учун ажойиб бошланган бўлим ёмон тугади. Иккинчи бўлимни кутамиз

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. Шомуродовнинг узатган тўпини Мирабдуллаев боши билан дарвозага йўллади, озгина ноаниқ!

42. ГОЛ! 1:2. Маҳди Комил. Жарима майдонимиз ичидаги пала партишликдан фойдаланди ва гол урди.

41. Али Хисни жуда фаол. Чап қанотдан жуда кўп рейд қилмоқда. Раҳмонов анчагина тер тўкмоқда

39. ЗАРБА! Сергеев боши билан зарба берди, ноаниқ!

38. Соҳибов тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпи

37. ГОЛ! 1:1. Жарима тўпидан сўнг ироқликлар қарши ҳужумга ўтишди. Али Хисни чап қанотдан тўпни шеригига оширди, Амжад Атван гол урди - 1:1.

36. Отабек Шукуров тезкор тарзда ҳужумга ўтаётганида уни Али Қосимов қўполлик билан тўхтатди. Жарима тўпи. Тўп ёнида Ҳамдамов.

33. Ироқ футболчилари ҳужум қилишди, аммо охирги пас ноаниқ чиқди ва барчаси тугади

31. Вакилларимиз ҳисобни сақлаб қолиш илинжида ўйнашаётганга ўхшайди. Гол уриш керак яна, гол. 

28. Сардор Раҳмонов ҳужумга ўтиб рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

27. Шомуродов бизнинг жамоада жуда ҳам фаол ўйнамоқда. Ҳозир уни чап қанотда тўхтатишди

25. Ироқнинг ҳужумлари бесамар тугамоқда. Шундай давом этса ҳам майли)

24. ЗАРБААА! Шомуродов ўнг қанотдан жарима майдони марказидаги Искандеровга узатди, Жамшиднинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди! Эҳҳҳ

22. Бурчак тўпидан сўнг ҳам ажойиб вазиятга эга бўлдик, аммо Шомуродовнинг зарбаси ўхшамади

21. Достонбек Ҳамдамов жарима тўпини амалга оширди, дарвозабон тўпни қайтариб юборди.

19. ЗАРБА! Жамоамизнинг ҳужумини Элдор Шомуродов узоқ масофадан йўлланган зарба билан тугатди, ноаниқ.

18. Хавфли вазият. Хисни томонидан берилган зарбадан сўнг Маҳди Комил тўпга ета олмади, бу сафар Абдужалилов яхши ўйнади

17. Ироқ сафида 10-рақамдаги Али Хисни жуда фаол. Ҳимоячиларимиз ҳозирча унга имкон беришмаяпти

15. Тўпни назорат қилиш бўйича кичик устунлик Ироқ томонида: 53:47

14. Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлисларимиз анчагина фаол!


10. Соҳибов тўпни жарима майдонига узатди, ноаниқ пас. Ироқ посбони шошмоқда.

8. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни ироқликлар қайтаришди. Сергеев тўпни тўхтата олмади ва ҳужум тўхтаб қолди

5. Ўйин тезкор кечмоқда. Ироқ тезкор голдан сўнг ўзига келишга ҳаракат қилмоқда

2. Ироқ дарҳол жавоб ҳужумини ташкил қилди. Бурчак тўпи қайтарилди, кейинги ҳужумда Абдумавлон хато қилди, яхшики тўпни Мирабдуллаев қайтариб юборди. Акс ҳолда...


1. Учрашувдаги илк ҳужумдаёқ Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очди. Бу вазиятда Шомуродов тўпни унга узатганди - 1:0.

1. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОН ҲАМДАМООООООООООООООООВ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ, ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

21:26. Навбат Ироқ давлат мадҳиясига


21:25. Ўзбекистон давлат мадҳияси! Барча бирга!

21:24. Кутиб олинг жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

21:05. Иккала жамоа ўйинолди машғулотларни олиб боришмоқда

21:00. Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Ушбу саҳифа орқали Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги ўйин тафсилотларини кузатиб боришингиз мумкин.


Ўзбекистон - Ироқ 2:3
16 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони.
Ҳакамлар: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф (Уммон), Абу Бакар Салим Ал Амри (Уммон), Отсука Харихуро (Япония), Рюжи Сато (Япония)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 1, - 1:0. Амжад Атван 38, - 1:1. Маҳди Комил 42, - 1:2. Тимур Ҳакимов, 78 - 2:2. Ҳумам Тариқ 82, - 2:3.
Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов (16.Икром Алибоев, 74), 14.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 10.Жамшид Искандеров (9.Жалолиддин Машарипов, 46), 17.Достон Ҳамдамов (22.Тимур Ҳакимов, 76), 23.Элдор Шомуродов, 11.Игорь Сергеев.

Ироқ: 1.Фаҳад Толиб, 3.Ҳамза Аднан, 4.Мустафо Надим, 5.Али Фаёз, 8.Муҳанад Абдулраҳим (18.Айман Ҳусайин, 63), 9.Маҳди Камил (2.Саад Нотиқ, 87), 10.Али Хисни (14.Мазин Фаяяд, 76), 11.Ҳумам Тариқ, 15.Сафа Жаббор, 19.Амжед Атван, 21.Али Қосим.

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 28, Ҳумам Тариқ 82, Жавоҳир Соҳибов 83,

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика