Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди

Khoja
17 мар 2025, 08:21
Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади.

Терма жамоага жалб этилган Шаҳзод Неъматжонов йиғинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Мураббийлар штабининг қарорига кўра, унинг ўрнига «Динамо» футболчиси Хислат Ҳалиловни жалб этилди.

Шунингдек, U-21 ёшлар терма жамоасига жалб этилган Беҳруз Жуматов («Сўғдиёна») ўрнига Ғиёсжон Ризақулов («Олимпик Mobiuz») чақирув олди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA