

Хитойнинг Чангжоу шаҳрида ўтказилган машғулотларда асосан чигалёзди ва чиниқиш машқларига эътибор қаратилди. Ҳаво ҳарорати совуқ бўлишига қарамай Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футболчилар машғулотда астоидил шуғулланишди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувни 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да Қатарга қарши ўтказади.












