UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  1 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  171 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  3 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  59 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  4 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  417 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги иштирокига назар Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги иштирокига назар

Хабарингиз бор, U-23 Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади.

Кеча Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўз яшил майдонларида ўтказилаётган Осиё Кубогининг гуруҳ босқичидаги иштирокини пешқадам сифатида якунлади. Шукрки, гуруҳ босқичи мухлисларнинг қон босимини туширадиган таблеткаларни қаторлаштириб ташлаган ҳолда айтишга ноқулай бўлган сўзлар попурисининг жаранглашига ўрин қолдирмади. Бўлажак олимпиадачилар деярли барча учрашувларда устунликка эришиб, ҳақли муваффақиятга эришди. Хўш, жамоанинг бундай натижаларга эришишига нима туртки бўлди?

Прессинг

Хоҳ Қатар бўлсин, хоҳ Эрон, вакилларимиз учрашув давомида ҳимояда рақибни кутиб олиб, ҳужумларда бахтини излаб кўрмасдан рақиб дарвоза чизиғи ёнидан хавф туғдиришни бошлашди, бу эса кўпгина вазиятларда фойда берди. Айниқса, қатарлик футболчилар қимматли вақтини аямасдан ишқибозлик учун ташриф буюрган мухлислар қаршисида довдираб қолишди. Кападзе "Олимпик"га сингдирган тактикани қитъа миқёсидаги мусобақада самарали қўллай олди. Ҳаттоки иккинчи деб аталган таркибимиз ҳам дастлабки таймда эронлик тенгдошларини бир неча бор тўп йўқотишга мажбур қилишди.


ПРЕССИНГ

ПРЕССИНГ

ПРЕССИНГ

ПРЕССИНГ

ПРЕССИНГ
ПРЕССИНГ


Индивидуал маҳорат


Ҳамюртларимиз фақатгина математик ҳисоб-китобларга асосланган тактик ўйин билан чекланиб қолгани йўқ. Жойи келганда, болалигидан зангори экранларда кузатган севимли футболчиларига ўхшаш хатти-ҳаракатларни амалга ошириб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди. Жумладан, иккинчи тўқнашувимизда бу нарса ўз самарасини яққол намоён этди. Жалолиддинов, Эркинов, Жиянов каби азаматлар таблога жавобгар ходимнинг меҳнат қилиши учун оёғидан нима келишини кўрсатиб қўйди. Қолган ўйинларда ҳам баҳс давомида футболчиларимиз чиройли кадр бўладиган ҳаракатларни амалга оширди.


Индивидуал маҳорат

Индивидуал маҳорат

Индивидуал маҳорат

Индивидуал маҳорат

Индивидуал маҳорат  
 
Индивидуал маҳорат


Энг ёрқин футболчи


Аслида барча йигитлар талаб қилинганидан юқори савияда тер тўкишди. Бироқ кўпроқ кўзга ташланган футболчини танлаш керак бўлса, Ҳожимат Эркиновнинг фойдали коэффициент кўрсаткичи юқорироқ эканлигини учала ўйинни ҳам кузатган футбол билимдонларини ҳис қилишган бўлса керак. Эҳтимол, сизда бошқа вариант бўлиши ҳам мумкин. Эркинов уч ўйинда бир гол киритди (дастлабки турда инобатга олинмаган гол муаллифига ҳам айланди), яна икки жамоадошининг рақиб дарвоза тўрини титратиши учун катта ёрдам берди. Шунингдек, кўпгина вазиятларда чап қанот орқали рақибларини роса ҳансиратиб қўйди. Шунингдек, Аббос Файзуллаевнинг хатти-ҳаракатлари ҳам ижобий таассурот қолдирди. Умуман олганда, гуруҳ пешқадамига айланишимизда барча ўйинчиларнинг хизмати беқиёс.

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов



Нималарга эътибор беришимиз лозим?


Залворли муваффақиятлардан сўнг кўзга ташланган арзимас муаммолар ким учундир тирноқ тагидан кир қидираётган сингари эриш туюлиши мумкин. Шундай бўлса-да, ўз вазифамиз юзасидан кичик доғларни келгуси баҳсларда кўрмаслик умидида сизлар билан баҳам кўрмоқчимиз. 

Терма жамоа ҳужумлар ташкил қилишда самарали ҳаракат қилмоқда, бироқ ортга қайтишда, рақиб қарши ҳужумида укаларимиз футбол қоидаларини етарли равишда бузмоқда. Ортган қолган уч тур давомида ўзбекистонликлар 5 марта ҳакам томонидан сариқ рангдаги жарима қоғози билан сийланди. Уларни кўпайтириш эса эндиги ҳал қилувчи плей-офф баҳсларида салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин. Мисол учун, Қатарга қарши баҳсда фолларимиз нисбати ҳам деярли ҳисобдақа кўриниш олди — 23:8. Дисклафикацияга учрамаслик ҳамда стандартсевар рақибларга шарт-шароит яратмаслик мақсадида бу жиҳатларга ҳам эътиборлироқ бўламиз деган умиддаман.

Рақибга қўполлик ишлатиш билан бир қаторда ўзимизда юзага келаётган имкониятлар устида ҳам янада жиддийроқ ишлаш мақсадга мувофиқ бўларди деб ўйлайман. Гол киритиш эҳтимоли юқорироқ бўлган вазиятларда тепилган тўпларнинг кўп қисми рақиб жонли деворидан ортга йиғламсираб қайтмоқда. Жарима тўпларини амалга оширишда Миржалол Қосимов каби бўлмаса-да, ярим голли имкониятларда рақибга биз кўча футболида ўйнаганда ютқазганни жазолайдиган "қоплаш" усулини қўлламаган маъқул.

Жарима зарбаси

Жарима зарбаси

Жарима зарбаси

Агар диққат билан ўйинларни кузатсак, жамоамизнинг плюс-минусларини керагидан ортиқ санаш мумкиндир эҳтимол. Юқоридаги фикрлар шунчаки шахсий хулосам. Унга қўшилиш-қўшилмасликка ҳаққингиз бор, албатта. Барчамиз турнир сўнгида ўрнатиладиган шоҳсупада ўзимизникилар кубокни бошлари узра юқори кўтаришларини орзу қиламиз. Имконимиз борича, кейинги рақибимизнинг ўйин услубини ҳам таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Ироққа қарши кечадиган чорак финал баҳси барчамиз тантана қиладиган натижада якунланишини истаймиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика