Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг БАА йиғинига жўнаб кетадиган футболчилари рўйхати маълум

Sherzod Nurmatov
4 янв 2023, 17:32
Бугун, 4 январь куни Тимур Кападзе шогирдлари йиғин олдидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шундан сўнг ЎФА матбуот хизмати БААга йўл оладиган Ўзбекистон олимпия термаси таркибини эълон қилди.

Дарвозабонлар — Шукрон Йўлдошев, Ҳамидулло Абдунабиев, Дилшод Йўлдошев

Ҳимоячилар — Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Жалолиддин Содиқов, Аҳмадулло Муқимжонов, Элдор Бегимов, Шаҳзод Тоиров, Сардор Махмудов, Миркомил Абдураззоқов

Ярим ҳимоячилар — Асадбек Раҳимжонов, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Беҳзод Шамсиев, Сарвар Шарипов, Жасур Жалолиддинов, Абдурауф Бўриев, Фарруҳбек Мухторов, Нодирбек Абдихолиқов

Ҳужумчилар — Махмуд Жўрабоев, Руслан Жиянов, Тимур Мамасидиқов, Отабек Жўрақўзиев, Муҳаммадали Ғиёсов, Алишер Одилов

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз эртага Фужайра шаҳрига жўнаб кетади. Йиғин доирасида 9 ва 12 январь кунлари БАА U-23 терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати