Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди
01 сен 08:52
Янгиликлар
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди
Белгиянинг “Антверпен” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммадали Ўринбоев кеча “Вестерло” жамоасига қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.
Ўйин якунлангач, унинг эски жароҳати безовта қилгани сабаб, жамоанинг тиббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассисларининг сўровига биноан Ўринбоевнинг тикланиш жараёнлари ўз клубида давом эттирилиши борасида қарор қабул қилинди.
Шу боисдан унинг ўрнига “Олимпик Мобиуз” футболчиси Муҳаммедали Реимов йиғинга жалб этилди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоамиз 3–9-сентябрь кунлари U-23 Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этади ва Шри-Ланка, Қирғиз Республикаси ҳамда Фаластинга қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар