

Мусобақада Украина, Озарбайжон, Тунис ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари иштирок этади.
Мусобақа 26 май куни ярим финал баҳслари билан бошланади.
Қуръага кўра Ўзбекистон ярим финални 26 май куни "Оболонь-Арена" стадионида Тунисга қарши ўтказади. Шу куни Банников номидаги майдонда Украина - Озарбайжон учрашуви бўлиб ўтади.
3-ўрин учун баҳс ва финал 28 май кунига белгиланган.



