UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  56 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда қайси рақибни танлагани маъқул? Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда қайси рақибни танлагани маъқул?

"Оқ бўрилар" бугун гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ўтказади.

Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўтказилмоқда. Шу билан бирга, мазкур турнир жорий йил бўлиб ўтадиган Париж Олимпиадасига йўлланмалари учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Қитъа мусобақасида дастлабки уч ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри Ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритса, тўртинчи ўрин соҳиби плей-оффда Африка қитъаси вакили билан беллашади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари тобора ниҳоясига етиб бормоқда. Темур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "D" гуруҳидан ўрин олди ва дастлабки икки турда Малайзия (2:0) ҳамда Кувайт (5:0)ни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди.

Ҳамюртларимиз сўнгги турни Ўзбекистон билан бир хил очко тўплаган ҳолда тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринни эгаллаб турган Вьетнам олимпиячиларига қарши ўтказади. Мазкур ўйинда ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба ёки дуранг марказий осиёликларнинг пешқадамлигини таъминлайди. Мағлубият эса жанубий-шарқий осиёликларга етакчилик тақдим этади. Гуруҳ ғолиби чорак финалда "C" гуруҳи 2-ўрин соҳиби билан куч синашса, етакчидан ортда қолган жамоа қўшни гуруҳда 1-ўринни эгаллаган термага қарши беллашади.

Шу боис, 3-тур учрашуви олдидан Ўзбекистон терма жамоасини плей-офф босқичида қайси рақиблар кутиб тургани тўғрисида мулоҳаза юритамиз.

Ғалаба ёки дуранг


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳар қандай ҳисобда ғалаба қозонган ёки дуранг ўйнаган тақдирда гуруҳ ғолибига айланади ва "C" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб улгурган Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланган саудияликлар илк турда Тожикистонни 4:2, кейинги турда Таиландни 5:0 ҳисобида таслим этди. Сўнгги турда эса жамоа ироқлик тенгқурларига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Гарчанд араб мамлакати амалдаги чемпион ҳисобланса-да, ушбу турнирда уларнинг жуда кам қисми иштирок этади. 

Ёдингизда бўлса, тўрт йил муқаддам 19 ёшда бўлган мазкур футболчиларнинг кўпгина қисми U-19 Осиё кубоги саралаш босқичида ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ёшлари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Отабек Ғуломхўжаев мураббийлик қилган жамоа сафида ягона голни Жасур Жалолиддинов урган. Умуман олганда, ўша таркибда бугунги кунда Олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Абдувоҳид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Улуғбек Ҳошимов, Жасур Жалолиддинов, Алибек Давронов, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев сингари футболчилар ҳаракат қилган. Саудияликлар таркибидаги кўпгина ёшлар ҳам мазкур мусобақада иштирок этмоқда.

Тўрт йил аввалги саралаш баҳсларида Саудия Арабистони ва Ўзбекистон 7 очкодан жамғарган ҳолда финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди. Финал босқичи Ўзбекистонда ўтказилиши керак эди, бироқ COVID-19 пандемияси сабабли бекор қилинганди.

Хуллас, чорак финалда Саудия Арабистони мағлуб этилган тақдирда, вакилларимиз Жанубий Корея — Индонезия жуфтлиги билан тўқнаш келади. 

Жанубий Корея "B" гуруҳида БАА (1:0), Хитой (2:0) ва Япония (1:0)ни мағлуб этиб, пешқадам сифатида 1/4 финал иштирокчисига айланди.

Индонезия эса гуруҳда фақатгина Қатарга имкониятни бой бериб (0:2), Австралия (1:0) ва Иордания (4:1)ни мағлуб этишни уддалади.

Мағлубият

Тимур Кападзе шогирдларини ҳар қандай ҳисобдаги мағлубият ҳам кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум эта олмайди, бироқ жамоа Вьетнамнга етакчиликни бой беради. Шундай ҳолат юзага келган тақдирда, ўзбекистонликлар чорак финалда Ироқ билан рўбарў келади. 

Ироқ турнирни муваффақиятсиз бошлади — Таиландга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ кейинчалик Тожикистон (4:2) ва Саудия Арабистони (2:1)ни енгган "яшиллар" гуруҳ пешқадамига айланди.

Қизиқ томони, Ироқ мазкур мусобақага саралаш босқичида Ўзбекистондан жавобсиз бешта тўп қабул қилиб олган Кувайт билан дурангга имзо чеккан.

Чорак финалдаги мазкур жуфтлик ғолиби Қатар — Япония ўртасидаги беллашувда ғалаба қозонган жамоага қарши саф тортади. 

Мусобақа мезбони ҳисобланган Қатар "A" гуруҳида Индонезия (2:0), Иордания (2:1) ва Австралия (0:0)ни ортда қолдирди. 

"B" гуруҳидан ўрин олган Япония эса Хитой (1:0), БАА (2:0) ва Жанубий Корея (0:1) билан беллашиб, 2-ўрин билан плей-офф чиптасига эга бўлди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қайси йўналиш бўйлаб кетиши ўзига боғлиқ, бироқ чемпионлик, қолаверса, Олимпиада йўлланмаси учун курашаётган жамоа рақиб танламасдан, доим ғалаба илинжида майдонга тушади, деган умиддамиз.

Эслатиб ўтамиз, 3-турдан ўрин олган Ўзбекистон — Вьетнам учрашуви 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+10   
23 апр 03:29:53
Doctor_Lutfullaev
Nima raqib tanlaydigan joymi bu? Olimpiadaga chiqishni maqsad qilgan jamoaga nima farqi bor? Real ko'z bilan qaraganda hozir termamiz har qanday Saudiyadan ham Yaponiyadan ham Iroqdan ham kuchli bemalol o'ynasa bo'ladi u bu qimasdan to'g'ri o'ynab ketaverish kerak yo'lidan kim chiqsa ham. Avvalo buni Kapadze bizdan yaxshi bilsa kerak omad.
+10   
23 апр 03:10:44
Alisher
Саудиядан қўрқадиган жамоа Олимпиадага бориб нима қилади? Аксинча, нимчорак саудлар, чоракда корейслар ва финалда японларни енгган жамоа, масалан, ҳақиқий осиё чемпиони бўлади. Менимча болаларда бундай салоҳият бор!
+4   
23 апр 06:03:36
BXZ BXZ
Аллахга шукр математика билан шугулланмай чикиш чикмасликни хисоб китоб килмайдиган, кайтангга ракиб танлайдиган бу́лдик .Энди бу ёгига Копадзе ва мураббийлар штаби у́зи хохлаган йу́лдан юради энг кераклиси Отжимизга омад хамрох бу́лса бу́лди .Бир хиллар Олимпиадага чикиш учун ёки чемпион бу́лиш учун ракиб танламайди дейишибди нега энди ракиб танлаш имкони борида фойдаланиш керак ва буни жамоа у́зи хал килсин , манга колса биринчи у́рин билан Саудия билан у́йнаган маъкул деб биламан .
+4   
23 апр 02:29:35
Саша Закиров
Узбекистонга ффарки йук кайси камандани чорак финалдаям танледими Сизлар шундей ёзиб футболчиларни беттар рухан чуктиряпсизлар набарот фарки йук деб ёзинглар
+3   
23 апр 02:46:32
Khurshidjon
Хакикий профессионал олдига бир масад куйган жамоага ракиб кимлигини фарки йук булиши керак факат галаба учун уйнаши керак
+3   
23 апр 02:31:21
FC_BARCELONA_UZ
Maqsad Olimpiada bo'lsa raqib tanlamaslik kerak. OTJ qanday salohiyatga ega ekanligini hozirdan bilib olganimiz ma'qul.
+2   
23 апр 13:07:58
Набижон Темиров
Қаторасига хаммасини ер тишлатиш керак,бу арифметика геометрияларни йиғиштириб ютуқ хақида ўйлаш керак ОЛҒА ЙИГИТЛАР.............................................................................,
+2   
23 апр 07:30:28
Аслиддин
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вьетнамга карши 2 таркибни куйиб ирокка карши уйнаш керак чунки агар саудияга карши кучимиз етса хам кореяга кучимиз етмаслиги мумкин
Ирокни танласак унда ярим финалда Катар билан уйнашимиз мумкин.Бу емон чунки хакамлар Катар тарафида булиши мумкин.
+1   
23 апр 13:07:37
Набижон Темиров
Қаторасига хаммасини ер тишлатиш керак,бу арифметика геометрияларни йиғиштириб ютуқ хақида ўйлаш керак ОЛҒА ЙИГИТЛАР.............................................................................,
+1   
23 апр 11:01:29
Doctor_Lutfullaev
БЕК@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рақиб танлаш керак эмас. Биз барча жамоалар билан қўрқмасдан ўйнай оламиз. Шунчаки ўтган ОКдан кейин Қатар билан имкон қадар финалгача рўбарў келмаслик маъқул деб ўйлаб қолдик. Бунинг учун Биз гуруҳда 1-ўринни олишимиз керак
To'ppa to'g'ri men ham shu fikrdaman. Anu Qatar bilan shubhalanib hadiksirab o'ynagandan ko'ra Saudiya va Koreyani yo'lidan yurib finalga chiqqan yaxshi. Xudo hohlasa nasib qilsin. Qatarni finalda o'z uyida yutib chempion bo'lish nasib qilsin.
+1   
23 апр 05:55:49
Soccerland777
Ўтган йили Хитойда ўтган Осиё ўйинларида Тимур Кападзе шогирдлари 3-ўринни эгаллашди. 1/4 финалда айнан шу Саудияни 2:0 га ютгандик. Уларни тренери ҳам худди шу одам эди.
+1   
23 апр 03:29:41
Doctor_Lutfullaev
Nima raqib tanlaydigan joymi bu? Olimpiadaga chiqishni maqsad qilgan jamoaga nima farqi bor? Real ko'z bilan qaraganda hozir termamiz har qanday Saudiyadan ham Yaponiyadan ham Iroqdan ham kuchli bemalol o'ynasa bo'ladi u bu qimasdan to'g'ri o'ynab ketaverish kerak yo'lidan kim chiqsa ham. Avvalo buni Kapadze bizdan yaxshi bilsa kerak omad.
   
23 апр 18:51:18
Faxriddin Aliyev
БЕК@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олимпиадага чиқиб олсак, у ёқда қўрқмай ўйнай оламиз. Буни ёшларимиз ва ўсмирларимиз исботлай олган
Albatta va yangi daraja futbolimiz uchun mamlakatimiz uchunam hech narsa sportchalik mamlakatni dunyoga tanitolmidi
   
23 апр 11:44:52
Хусанов Азизжон Шакарович
Факат галаба учун майдонга тушиш керак деб уйлайман
   
23 апр 10:46:47
Davronbek Abduvaliev
Олимпиадага чиқишни мақсад қилган терма жамоа рақиб танламайди. Сарлавхангдан ўргилдим.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика