

Терма жамоамиз БААда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб, барчасида ғалабага эришди. Вакилларимиз "Ал Араби" (4:0), Ироқ U-23 терма жамоасини икки марта (4:2 ва 3:1) ҳамда "Ал Ҳамрия" клубини (3:0) мағлуб этишди.
Бугун Друлович шогирдлари мусобақа бўлиб ўтадиган Таиланд мамлакатига учиб кетишади.
Терма жамоамиз мусобақадаги илк учрашувни 9 январь куни ўтказади.
9 январь Ўзбекистон - Эрон
12 январь Ўзбекистон - Хитой
15 январь Ўзбекистон - Жанубий Корея



