Ўзбекистон U-22 Тошкентда йиғин ўтказади
03 май 2014 15:56
Янгиликлар
Ўзбекистон U-22 Тошкентда йиғин ўтказади
Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 5-7 май кунлари Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Ёшлар терма жамоасининг мазкур йиғинида жами 25 нафар футболчи иштирок этади. Таъкидлаш жоиз, терма жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов йиғинга чақирилган футболчилар билан иккига бўлинган ҳолда ўзаро назорат ўйини ўтказишни режалаштирган. Йиғин Тошкентдаги ЖАР стадионида ўтказилади.
Таъкидлаш лозим, U-22 ёшлар ўртасидаги навбатдаги Осиё Чемпионати саралаш баҳслари 2015 йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган. Осиё Футбол Конфедерацияси саралаш баҳслари тақвими ва санасини ҳали тасдиқламаган.

championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар