Ўзбекистон U-21 терма жамоаси "Чиғатой"да машғулот ўтказмоқда

Narzulla Saydullayev
29 авг 2018, 12:17
Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суннатилла Абдурасулов бошчилигида 25 августдан 31 август кунига қадар “Чиғатой” спорт базасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ўзбекистон U-21 терма жамоасига номзод футболчилар бош мураббий томонидан саралаб олинмоқда. Эслатиб ўтамиз “Чиғатой” спорт базасидаги йиғин ниҳоясига етгач терма жамоа аъзолари 1 сентябрь куни Хитойга жўнаб кетади.

Хитойнинг Куньмин шаҳрида футболчиларимиз Мяньма, Тожикистон ва Хитой U-21 терма жамоалари билан халқаро мусобақада куч синашади. Ушбу халқаро мусобақа терма жамоамиз вакиллари учун навбатдаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz