UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  28 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1

Ўзбекистон U-20 термаси иккинчи ўйинда Словакия дарвозасига тўртта гол урди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 термаси иккинчи ўйинда Словакия дарвозасига тўртта гол урди

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг словакияликларга қарши иккинчи назорат учрашуви бўлиб ўтди.

"Жар" стадионидаги баҳс соат 16:00 да бошланди.

Учрашувнинг илк дақиқасида Жабборовнинг тўп узатишидан кейин Аббос Файзуллаев ҳисобни очди – 1:0.  Баҳснинг 20-дақиқасида Файзуллаевнинг тўп узатишидан кейин энди Шаҳриёр Жабборов гол урди - 2:0. 

67-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўриниш олди. Холдорхоновнинг пасидан кейин Умарали Раҳмоналиев рақиб дарвозасини ишғол қилди - 3:0. 

73-дақиқада Тимотей Жамбор пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди  – 3:1. 

Баҳснинг сўнгги дақиқасида Абдураззоқовнинг тўп узатишидан кейин Зафармурод Абдираҳматов тўртинчи голни Словакия дарвозасига йўллади - 4:1.



Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон U-20 — Словакия U-20 - 4:1

"Жар" стадиони. 16.00

Голлар: 

Аббос Файзуллаев 1, - 1:0 (Шаҳриёр Жабборов),

Шаҳриёр Жабборов 20, - 2:0 (Аббос Файзуллаев)

Умарали Раҳмоналиев 67, - 3:0 (Пўлатхўжа Холдорхонов) 

Зафармурод Абдураҳматов 90, - 4:1 (Нодирбек Абдураззоқов).

– 

Тимотей Жамбор 73 пенальти, - 3:1.


Ўзбекистон: 21.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 2.Изатилло Пўлатов, 3.Саидафзалхон Ахроров, 6.Жаҳонгир Ўразов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳруз Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев, 11.Шаҳриёр Жабборов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Абдуқодир Ҳусанов, 16.Умиджон Султонов

Захира: 21.Отабек Боймуродов, 4.Абубакир Ашуров, 12.Асрор Кенжаев, 5.Диёрбек Ортиқбоев, 9.Шаҳзод Неъматжонов, 13.Зафар Ҳакимов, 18.Асад Жўрабоев, 22.Шерзод Эсанов, 23.Риан Исламов, 17.Нодирбек Абдураззоқов, 19.Зафармурод Абдираҳматов, 20.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Словакия: 12.Адам Данко, 3.Жакуб Лука, 4.Адриан Леҳоцки, 7.Балинт Чшока, 9.Марек Свеч, 11.Лукас Демитра, 14.Мате Сзолгаи, 16.Жакуб Ракита, 18.Николас Шикула, 19.Самуэл Копасек, 20.Габриэл Ҳалабрин

Захира: 1.Филип Балаз, 2.Марек Мичак, 6.Мартин Оравеч, 8.Филип Бобровски, 17.Бранислав Спачил, 10.Тимотей Жамбор, 13.Марек Ужлаки



Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрда бўлиб ўтган учрашувда Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Пўлатхўжа Холдорҳонов ҳамда Аббос Файзуллаевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучганди.



ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика