UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

Ўзбекистон U-19 Венгрия ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 Венгрия ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 8 ва 11 июль кунлари сафарда Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра томонлар ўзаро келишувга эришган ва июль ойи бошида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Венгриядаги ўқув-машғулот йиғини давомида Венгрия U-19 ёшларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси июль ойи дастлабки ўн кунлигида Венгрияда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Венгрия U-19 ёшларига қарши 8 ва 11 июль кунлари ўртоқлик-назорат ўйинларини ўтказади. Иккала ўйин ҳам Будапештдаги «Глобал Спорт» мажмуасида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, айни дамда терма жамоани катта мураббий Илҳом Мўминжонов шуғуллантирмоқда. Сергей Лушан терма жамоани тарк этгач, ундан қолган вакат ўринга номзодлар орасидан янги мураббий номи тез кунларда эълон қилинади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика