Ўзбекистон U-19 терма жамоаси апрель ойида Арманистон ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади

Narzulla Saydullayev
27 фев 2015, 16:09
1997 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси апрель ойида Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 ёшлари Арманистон U-19 терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур учрашувлари 22 ва 24 апрель кунлари Ереван шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоасига Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинланган ва терма жамоа  Абдураимов бошқарувида 15-17 февраль кунлари Тошкентда ўзининг илк йиғинини ўтказган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2-10 октябрь кунлари U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com