UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  0 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  57 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   21 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7

Ўзбекистон U-19 саралаш турнирини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 саралаш турнирини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш турнири илк учрашувида Бутан ёшлар терма жамоасини йирик – 7:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бангладеш пойтахти Дака шаҳрида давом этаётган саралаш турнирида бугун 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳнинг илк учрашувида Бутан ёшларига қарши майдонга тушди. Учрашувда катта устунликка эришган Ўзбекистон ёшлари якунда йирик – 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида иккита гол киритган Жасур Абдураимов жамоаси иккинчи бўлимда Бутан ёшлари дарвозасига жавобсиз бешта гол киритишди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Бангладеш ёшлар терма жамоаси Шри-Ланкани 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш.

“A” гуруҳи, 1-тур.

Ўзбекистон U19 - Бутан U19 - 7:0
Голлар: Ҳусниддин Ғофуров (43), Шароф Муҳиддинов (45), Санжар Қодирқулов 54, Бобур Абдухолиқов (72, 80), Саиджамол Давлатжонов (88), Нурилло Тўхтасинов (90+3).
Ўзбекистон U19: 1.Умиджон Ҳамроев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳусниддин Ғофуров, 4.Ҳушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Нурилло Тўхтасинов, 8.Шароф Муҳиддинов, 9.Санжар Қодирқулов (Бобур Абдуҳолиқов, 64), 10.Достон Ибрагимов (Саиджамол Давлатжонов, 46), 14.Ҳожиакбар Алижонов, 16.Бегзод Ғанижонов (Суҳроб Нуруллоев, 43).

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика