

Тошкентдаги йиғин доирасида дастлабки "Металлург" билан ўйнаб 1:0 ҳисобида зафар қучган Жасур Абдураимов шогирдлари кеча "темирйўлчилар"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бекобод клубига қарши баҳсда ягона голга "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов муаллифлик қилган. "Локомотив-БФК" билан ўйинда Шароф Ҳаитбоев ва Санжар Қодироқулов тўп киритишди. Шундай қилиб Ўзбекистон U-19нинг Тошкентда ўтган йиғини ўз якунига етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.



