UZ

Сўнгги янгиликлар

01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  1 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Садриддин Ҳасанов КХДРга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этишди.

Исломбек Исмоилов:

— Аввало, бутун Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаган, бизга ёрдамини аямаган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдираман. Қийин ўйин бўлди, чунки рақибимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди. Бор энергиямиз ва иштиёқимиз билан ҳаракат қилдик. Бу кунга қадар жуда кўп тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Рақибга кўрсатилган қизил карточка ҳақида:

— Албатта, қизил карточка бизга бироз ёрдам берди. Аввал таъкидлаганимдек, рақиб ўтказган барча ўйинларида, 90 дақиқа давомида тинимсиз прессингда ишлашига гувоҳ бўлдик. Уларга қарши ўйнаган жамоалар ўз жарима майдонлари атрофида ҳимояланишган, биз эса ҳимоямизни рақиб майдонидан бошлаб қуришга ҳаракат қилдик. Аниқ айта оламанки, КХДР жамоаси тўлиқ таркиб билан ўйнаганида ҳам, биз ўз услубимиздан чекинмас эдик. Танаффус вақтида футболчиларга бир лаҳза бўлса ҳам ҳотиржамликка берилмаслик ва ҳужумлар сонини ошириш ҳақида кўрсатма бердик. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни қўллаб-қувватлаймиз.

Садриддин Ҳасанов:

— Аввало, халқимизни ғалаба билан табриклайман. Мени учрашувнинг энг яхши футболчиси деб танлаганлари учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Мураббийларимиз томонидан юклатилган вазифаларни бажардик ва ғалабага эришдик. Пенальтидан фойдалана олмаганимиздан сўнг, тушкунликка тушмадик, бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва ўз мақсадимизга эришдик. Биз бу кунлар учун 3 йил давомида меҳнат қилдик. Насиб бўлса, турнир бош совринини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика