UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 22:05ЕЧЛ. "Карабоғ" – "Ньюкасл Юнайтед". Таркиблар маълум  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  4 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  9 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  0 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  26 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  3 16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   8 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  10 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  2 15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  5

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг интизомли жамоаси Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг интизомли жамоаси

U-17 жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунланди.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Индонезияда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида 3 ўйинда 4 очко жамғарган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистонликлар нимчорак финалда Англия тўсиғидан ўтишга уриниб кўради. 

Якунига етган гуруҳ босқичи баҳсларидан сўнг "оқ бўрилар" мусобақадаги энг интизомли жамоа бўлиб турибди. Марказий Осиё минтақаси вакили футболчиларига учта ўйинда ҳакам томонидан бирорта карточка кўрсатилмади, бу эса иштирокчилар орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистондан кейинги ўринда эронликлар ўсмирлар интизом борасида пешқадамлар орасида бормоқда. Уч ўйинда форслар атиги бир маротаба огоҳлантирилган. Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Англия футболчиларида эса иккита огоҳлантириш мавжуд.

Сариқ карточка билан жазоланишлар борасида энг ёмон кўрсаткич Сенегалга тегишли — 7та. Бироқ африкаликларниг бирор ўйинчиси майдондан четлатилмаган. Канада ўсмирлари эса гуруҳ баҳсларида 4та сариқ, 1та қизил карточка ишлаб олишди.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика