Ўзбекистон U-17 футболчиси Дилшод Абдуллаев: "Бу ҳали якун эмас"
01 июл 2023 05:55
Янгиликлар
Ўзбекистон U-17 футболчиси Дилшод Абдуллаев: "Бу ҳали якун эмас"
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Дилшод Абдуллаев Таиландда ўтган U-17 Осиё кубоги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Турнир яхши даражада ўтди. Гуруҳ босқичи осон кечгани йўқ. Ҳар бир ўйинда ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Япония билан тезкор гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бироз руҳий тушкунлик юзага келганди. Лекин йигитлар билан гаплашиб охиригача курашдик. Саудия Арабистони билан ўйин мундиалга йўлланма берарди. Ортга йўлимиз йўқ эди. Боримизни бердик, деб ўйлайман.
Жаҳон чемпионати юқори хоҳиш эвазига қўлга киритилди. Энди хатоларни устида ишлашимиз ва кучли бўлиб боришимиз керак. Бу ҳали якун эмас",- дейди Дилшод Абдуллаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар