UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  0 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  10 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  3 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  8

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг 7 нафар футболчиси изоляцияга олинди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг 7 нафар футболчиси изоляцияга олинди

Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кузда Баҳрайда бўладиган U-16 Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, терма жамоа аъзоларида иссиқ чиқиши кузатилган ва улар изоляцияга олинган. Бу борада батафсил маълумот олиш учун ЎФА терма жамоалар департаменти бошлиғи Азиз Ҳайдаровга мурожаат қилдик.

"Ўсмирлар терма жамоамизни етти нафар футболчисида коронавирус аломатлари сезилган. Лекин, ваҳимага хожат йўқ. Улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Айримларида истимаси чиққан. Барча зарур чора ва тадбирлар кўрилди.

Бир марталлик анжомлар, овқатлар етказиб беришни йўлга қўйдик. Ҳозирча уларни Чиғатой базасида карантинда сақламоқдамиз. Таваккал қилишни истамадик.

Ҳаттоки, баъзи бир футболчилар машғулотларга чиқиш истагини билдиришди. Аммо, катта таваккал қилгимиз келмади. Изоляцияга олинган, зарур дорилар етаказиб берилмоқда.

Худо хохласа уларни соғ ва саломат ота-оналарини бағрига қайтарамиз. Аввало бу балодан яратганни ўзи барчамизни асрасин. Юртимизни ўз паноҳида сақласин деб қоламиз. Бу борада барча воқеалардан мухлисларимизни хабардор қилиб турамиз",- дейди Азиз Ҳайдаров.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика